Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
АҚШда Қирғизистон фуқароси полиция томонидан отиб ўлдирилди
5 октябр куни Пенсилвания штатида 28 ёшли Қирғизистон фуқароси полиция томонидан ўқ узилиши оқибатида ҳалок бўлган.
Қирғизистоннинг Вашингтондаги элчиси Бактибек Аманбаев АҚШ давлат котиби ёрдамчиси Доналд Лу билан учрашув чоғида Пенсилвания штатида Қирғизистон фуқаросининг полициячилар томонидан отиб ташланиши ҳолати бўйича батафсил суриштирув ўтказилиши кераклигини айтди.
Қирғизистон ташқи ишлар вазирлиги матбуот хизматининг хабарига кўра, шунингдек, “Пенсилвания штати полиция департаменти билан ҳам музокаралар ўтказилди”.
Мазкур масала вазирлик ва Қирғизистоннинг АҚШдаги элчихонаси назоратида турибди, дейилади хабарда.
5 октябр куни Пенсилвания штатида 28 ёшли Қирғизистон фуқароси полиция томонидан ўқ узилиши оқибатида ҳалок бўлган.
Қирғизистон элчихонаси АҚШ давлат департаменти ва ички хавфсизлик вазирлигига ушбу ҳолатни ўрганиш бўйича сўров юборган.
Мавзуга оид
22:21 / 23.06.2026
Трамп Эроннинг музлатилган маблағлари фақат озиқ-овқат ва дори-дармонга сарфланишини айтди
18:20 / 23.06.2026
Қирғизистон ва Ўзбекистон қишлоқларини алмашди
09:45 / 23.06.2026
Швейцариядаги музокаралардан сўнг Эрон нефти учун йўл очилди
22:25 / 22.06.2026