Ўзбекистон | 20:40 / 09.10.2021
6693
2 дақиқада ўқилади

Ўзбекистонда 2019–2021 йилларда 350 минг гектардан ортиқ ер майдони қишлоқ хўжалиги учун ўзлаштирилган

Бу ҳақда 7 октябрь куни Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг сўнгги 5 йиллик фаолияти юзасидан ўтказилган матбуот анжуманида маълум қилинди.

«Ўзбекистон қишлоқ хўжалигини ривожлантиришнинг 10 йиллик стратегиясига мувофиқ тупроқ унумдорлигини ошириш, табиий ресурслардан самарали фойдаланишга асосий эътибор қаратилмоқда.

Стратегия доирасида 2030 йилгача 1 млн 100 минг гектар ер майдонини қишлоқ хўжалигига жалб қилиш белгиланган эди. Олиб борилган ишлар натижасида 2019 йилда 72 минг, 2020 йилда 110 минг ва 2021 йилнинг шу даврига қадар 198 минг гектар ер майдонлари қишлоқ хўжалиги учун ўзлаштирилди.

Бу ниманинг ҳисобига ўзлаштириляпти? Сув тежовчи технологияларни қўллаш ва давлат томонидан бериладиган кўмак. Бунда биргина 2017–2021 йилларда қарийб 700 минг гектардан ортиқ майдонда сув тежовчи технологиялар қўлланди», – деди вазирлик бош бошқарма бошлиғи Асрор Жўраев.

Унинг қўшимча қилишича, Ўзбекистонда ҳозирда 15 млн гектардан ортиқ яйлов ерлари мавжуд. Бу ер майдонларининг эътибор қаратилмаслиги ва ҳолати яхшиланмагани натижасида 10 млн гектардан ортиқ қисми деградацияга (инқироз) учраган.

Биз ҳозир ушбу майдонларнинг ҳолатини яхшилаш мақсадида геоботаника тадқиқотларини ўтказиб, ҳосилдорлигини ошириш бўйича ҳам ишлаяпмиз», – дея Асрор Жўраев сўзларини келтирмоқда Kun.uz мухбири.

Мавзуга оид