Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Самарқанд халқаро аэропорти вақтинчалик ёпилади
Самарқанд шаҳридаги аэропорт 1 ой муддатга ёпилади. Бу ҳақда Uzbekistan Airports матбуот хизмати хабар бермоқда.
Маълум қилинишича, Самарқанд халқаро аэропорти 2021 йил 20 октябрдан 20 ноябргача янги аэродром мажмуасини ишга туширишга тайёргарлик кўриш муносабати билан вақтинча ёпилади.
Қайд этилишича, Самарқанд халқаро аэропортига келадиган авиақатновлар Навоий, Бухоро, Қарши халқаро аэропортларига йўналтирилади. Йўловчилар ушбу шаҳарлардан Самарқандга бошқа транспорт воситаларида етказиб қўйилади.
Таъкидланишича, айни пайтда Самарқанд халқаро аэропортида узунлиги 3 105 метр ва кенглиги 60 метр бўлган янги учиш-қўниш йўлагининг қурилиши тўлиқ якунланган. Бир ой ичида ҳаракатланиш йўлларини янги учиш-қўниш йўлаги ва перрон билан боғлаш бўйича ишлар бажарилади.
Аввалроқ Самарқанд халқаро аэропорти янги терминал ишга тушгач, йилига 1,5 миллион йўловчига хизмат қилиш имконига эга бўлиши хабар қилинганди.
Яқинда Андижон халқаро аэропорти директори бўлиб ишлаган Сайдулло Тўхтасинов Самарқанд халқаро аэропортига директор этиб тайинланганди.
Эслатиб ўтамиз, 2022 йилда Шанҳай ҳамкорлик ташкилоти саммити Самарқанд шаҳрида ўтказилиши белгиланган.
Мавзуга оид
09:00 / 22.06.2026
Самарқандда 2 килограммдан ортиқ «гашиш» сотмоқчи бўлган шахслар ушланди
23:04 / 13.06.2026
Самарқандда Россияда ишлашни режалаштираётган фуқаролар учун тест маркази очилади
10:50 / 12.06.2026
Самарқанднинг олис туманларига инвестициялар жалб этилади
17:46 / 10.06.2026