Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
“Толибон” делегацияси Қатарда АҚШ дипломатлари билан учрашув ўтказди
Делегация яқин кунларда Европа иттифоқи вакиллари билан ҳам учрашади.
“Толибон” ҳаракати Доҳа шаҳрида америкалик дипломатлар билан учрашув ўтказди. Бу ҳақда Қатарнинг Al Jazeera телеканали хабар берди.
“Афғонистон ислом амирлиги” делегацияси Қатар пойтахтида америкалик ҳамкасблари билан учрашди. Мулоқотлар эртага ҳам давом эттирилади”, – дея Афғонистон ташқи ишлар вазири вазифасини бажарувчи мавлавий Амир Хон Муттақийнинг сўзларидан иқтибос келтиради телеканал.
Толиблар вакилининг таъкидлашича, ҳаракат “Америка томонига Кобул ва Вашингтон ўртасидаги муносабатларда янги саҳифа очишни таклиф этган”, шу билан бирга, америкаликларни “Афғонистоннинг суверенитетини ҳурмат қилиш ва унинг ички ишларига аралашмасликка” чақирган.
Маълумот берилишича, толиблар яқин кунларда Европа Иттифоқи делегацияси билан ҳам учрашув ўтказади.
7 октябр куни Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов бошчилигидаги делегация мавлавий Амир Хон Муттақий билан учрашув ўтказгани хабар қилинганди.
Мавзуга оид
22:21 / 23.06.2026
Трамп Эроннинг музлатилган маблағлари фақат озиқ-овқат ва дори-дармонга сарфланишини айтди
09:45 / 23.06.2026
Швейцариядаги музокаралардан сўнг Эрон нефти учун йўл очилди
09:15 / 23.06.2026
Белгия «Толибон» вакилларига виза берди
22:25 / 22.06.2026