Жаҳон | 22:50 / 11.10.2021
5063
1 дақиқада ўқилади

ЖССТ иммунитети заиф одамларни коронавирусга қарши вакцинанинг учинчи дозаси билан эмлашни тавсия қилди

Экспертларларнинг билдиришича, иммунитет танқислиги мавжуд одамларга вакцинанинг қўшимча дозаси таклиф қилиниши лозим, чунки икки доза етарли бўлмаслиги ва улар коронавируснинг оғир шакли билан оғришлари мумкин.

Фото: Getty Images

Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти экспертлари иммунитети заиф одамларни ташкилот томонидан маъқулланган коронавирусга қарши вакцинанинг учинчи дозаси билан эмлашни тавсия қилди.

ЖССТ экспертлар стратегик маслаҳат гуруҳининг билдиришича, иммунитет танқислиги мавжуд одамларга вакцинанинг қўшимча дозаси таклиф қилиниши лозим, чунки икки доза етарли бўлмаслиги ва улар коронавируснинг оғир шакли билан оғришлари мумкин.

Экспертлар шунингдек, илгари Sinovac ёки Sinopharm вакциналари билан эмланган 60 ёшдан ошган одамларга ҳам учинчи доза вакцина билан эмланишни маслаҳат берган.

Шу билан бирга, экспертлар вакцинанинг "бустер" дозасини аҳолининг барча қатламига тавсия қила олмасликларини билдирган. 

Айни пайтгача ЖССТ томонидан Pfizer-BioNTech, Janssen, Moderna, Sinovac, Sinopharm ва AstraZeneca вакциналари маъқулланган.

Мавзуга оид