Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Қашқадарёда тадбиркорларнинг 11,5 миллиард сўмлик “снос” пуллари тўлаб берилди
Қашқадарё вилоятида тадбиркорларнинг 11,5 миллиард сўмлик “снос” пуллари тўлаб берилган. Бу ҳақда вилоят ҳокимлиги ахборот хизмати хабар бермоқда.
Маълум қилинишича, жорий йилнинг август-сентябрь ойлари давомида Қашқадарё вилояти бўйича 70та тадбиркорлик субъектига нотурар объектлари зарарини қоплаш учун 11 миллиард 527,4 миллион сўм маблағ тўлаб берилган.
Қайд этилишича, ер участкаларига оид тадбиркорларга етказилган зарарларни тўлаб беришда энг кўп ҳолат Муборак туманида қайд этилган. Бу туманда 34та нотурар объект учун 3 миллиард 56,6 миллион сўм ажратилган. Кейинги ўринларда Қарши шаҳрида 2 миллиард 182 миллион сўм ва Чироқчи туманида 2 миллиард 11 миллион сўм зарар тўлаб берилган.
Эслатиб ўтамиз, жорий йил 20 август куни президентнинг тадбиркорлар билан ўтказган очиқ мулоқотида вилоят ҳокимларига 1 сентябргача бино ҳамда иншоотлари бузилган ва ҳозирга қадар компенсация пулларини ололмай юрган тадбиркорларга «снос» бўйича қарздорликни тўлиқ қоплаш топшириғи берилганди.
Мавзуга оид
22:01 / 13.06.2026
Қашқадарёда қум-шағал аралашмасини ноқонуний қазиб олиш ҳолатлари фош этилди
15:20 / 13.06.2026
Эски сандиқдан топилган британча сурат: Дулси хоним излаган Боқижон Акрамов Бухоро ва Қашқадарёдан топилди
19:37 / 04.06.2026
Қашқадарёлик эшак гўшти савдогари: у уч ойда икки бор судланди
08:29 / 26.05.2026