Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Самарқандда фуқарони Полшага ишга жўнатишини айтиб 3800 доллар олган шахсга жиноят иши қўзғатилди
Самарқанд вилояти Тойлоқ туманида фуқарони Полшага ишга жўнатишини айтиб 3800 АҚШ доллари олган шахсга жиноят иши қўзғатилган. Бу ҳақда Бош прокуратура ҳузуридаги иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти хабар бермоқда.
Маълум қилинишича, Бош прокуратура ҳузуридаги департаментнинг Тойлоқ тумани бўлими томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда, муқаддам фирибгарлик жинояти учун судланган О.Д. фуқаро С.нинг ишончига кириб, уни ваколатли танишлари билан гаплашиб Полша давлатига ишга жўнатишини айтиб, эвазига 3 800 доллар олгани аниқланган,
Шунингдек, текширувда О.Д. ўз айбига тўлиқ иқрорлигини билдириб С. дан олган пуллари ҳисобидан 800 доллар ва 1,7 миллион сўмни қайтаргани процессуал тартибда расмийлаштирилган.
Қайд этилишича, мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) билан жиноят иши қўзғатилган. Ҳозирда тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
Мавзуга оид
09:00 / 22.06.2026
Самарқандда 2 килограммдан ортиқ «гашиш» сотмоқчи бўлган шахслар ушланди
23:04 / 13.06.2026
Самарқандда Россияда ишлашни режалаштираётган фуқаролар учун тест маркази очилади
10:50 / 12.06.2026
Самарқанднинг олис туманларига инвестициялар жалб этилади
17:46 / 10.06.2026