Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Маск сотувга қўйилган охирги уйининг нархини пасайтирди
Маск Сан-Франциско кўрфазида 1912 йилда қурилган уйни 2017 йилда 23,4 млн долларга сотиб олган.
Фото: Bernard Andre/Compass
Tesla асосчиси Илон Маск Калифорниядаги сотувга қўйилган уйининг нархини пасайтирди. Унинг нархи 31,99 млн доллар этиб белгиланди. Бу дастлабки нархдан 15 фоизга (5,5 млн доллар) пастроқдир, деб ёзади Bloomberg агентлиги.
Маск Сан-Франциско кўрфазида 1912 йилда қурилган уйни 2017 йилда 23,4 млн долларга сотиб олган. У уйдан асосан турли тадбирлар ўтказишда фойдаланган.
Агентликнинг ёзишича, у миллиардернинг охирги уйи ҳисобланади. Маск бу уйни сотишини июнда эълон қилганди.
Аввалроқ Маск Tesla бош қароргоҳи Калифорниядан Техасга кўчирилишини маълум қилганди. Унинг сўзларига кўра, Калифорнияда уйлар қимматлиги сабабли Tesla ходимлари ўзларига уй сотиб олишлари қийин, йўл эса кўп вақтни олади.
Маскнинг ўзи эса Техасга ўтган йили кўчиб ўтганди. Миллиардер SpaceX компаниясидан ижарага олган уйда яшайди. Ҳозирда Маск дунёнинг энг бой одами ҳисобланади: Forbes Real-Time маълумотларига кўра, унинг бойлиги 206,6 млрд долларни ташкил этади.
Мавзуга оид
18:57 / 09.02.2026
Илон Маск энди Марс эмас, Ойда шаҳар яратиш устувор эканини айтди
18:16 / 05.02.2026
Тожикистон аҳолиси учун Starlink сунъий йўлдош интернети ишга туширилди
22:14 / 04.02.2026
Илон Маскнинг бойлиги 800 миллиард доллардан ошди – Forbes
16:02 / 04.02.2026