Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Қашқадарёда 213 килограмм пахтани қўшни туманга олиб чиқиб кетаётган шахс тўхтатиб қолинди
Қашқадарё вилояти Миришкор туманида 213 килограмм пахтани қўшни туманга олиб чиқиб кетаётган шахс ИИБ ходимлари томонидан тўхтатиб қолинган. Шунингдек, номаълум шахслар томонидан далада қолдирилган 820 килограмм пахта 4 кундан сўнг пахта қабул қилиш пунктига топширилган. Бу ҳақда туман ҳокимлиги ахборот хизмати хабар бермоқда.
Маълум қилинишича, Миришкор туманида пахта хомашёсини талон-торож қилиш ҳамда чорва моллари томонидан пайҳон қилиш ҳолатларининг олдини олиш борасида туман ИИБ ходимлари томонидан профилактик тадбир ўтказилган.
Тадбир давомида 2-сонли ИИБ томонидан Помуқ массивидаги «Бобонур Бозоров» фермер хўжалиги дала майдонида 4 кун давомида 820 килограмм пахта сақлаб турилгани аниқланиб, хомашё Помуқ пахта қабул қилиш масканига топширилган.
Бундан ташқари, «Навбаҳор» ҚФЙда яшовчи Б.И. шахсий машинасида 213 килограмм пахта хомашёсини Касби туманига олиб кетаётган вақтида тўхтатиб қолинган. Мазкур ҳолат юзасидан тўпланган ҳужжатлар Жиноят ишлари бўйича Миришкор туман судига юборилган.
Мавзуга оид
22:01 / 13.06.2026
Қашқадарёда қум-шағал аралашмасини ноқонуний қазиб олиш ҳолатлари фош этилди
15:20 / 13.06.2026
Эски сандиқдан топилган британча сурат: Дулси хоним излаган Боқижон Акрамов Бухоро ва Қашқадарёдан топилди
19:37 / 04.06.2026
Қашқадарёлик эшак гўшти савдогари: у уч ойда икки бор судланди
08:29 / 26.05.2026