Бразилия президенти коронавирусга қарши эмланишдан воз кечди
Болсонару шунингдек, эмланганларга бериладиган санитар рухсатномаларга ҳам кескин қарши чиқди.
Бразилия президенти Жаир Болсонару коронавирусга қарши эмланмаслигини айтди, деб хабар берди Notimérica нашри.
Нашрнинг маълумот беришича, у аввалроқ коронавирусга қарши эмланган "охирги бразилиялик" бўлишини айтганди.
"Мен эмланмасликка қарор қилдим. Янги тадқиқотларни кўряпман, иммунитетим шундоқ ҳам жуда юқори, эмланиб нима қиламан? Бу лотереяда икки реал ютиш учун 10 реал тиккан билан баробар. Бу бемаънилик", - деди Бразилия президенти.
Болсонару шунингдек, эмланганларга бериладиган санитар рухсатномаларга ҳам кескин қарши чиқди.
"Мен учун эркинлик ҳамма нарсадан юқори. Фуқаро эмланишни истамаса, бу унинг ҳуқуқи, тамом", - деди Болсонару.
Бразилия президенти пандемия бошидан буён ниқоб тақиш ва изоляция чораларига қарши чиқиб келади. У коронавирусни "кичик грипп" деб атаган.
Мавзуга оид
19:47 / 22.11.2024
Бразилия собиқ президенти Жаир Болсонару давлат тўнтаришига уринишда айбланмоқда
23:05 / 06.11.2024
Бразилиялик полициячи Интерпол раҳбарлигига сайланди
17:08 / 02.11.2024
Бразилияда катталиги чумолидай келадиган қурбақа топилди
09:30 / 21.10.2024