Жаҳон | 23:02 / 18.10.2021
8281
1 дақиқада ўқилади

Берлин Москва ва НАТО ўртасидаги муносабатларда «музлик даври» янада чўзилишини билдирди

Аввалроқ Россия ташқи ишлар вазири Сергей Лавров мамлакат НАТО ҳузуридаги доимий ваколатхонаси фаолиятини тўхтатишини маълум қилганди.

Фото: Picture Alliance

Москванинг НАТОдаги доимий ваколатхонаси фаолиятини тўхтатиш тўғрисидаги қарори Россия ва альянс ўртасидаги муносабатларни янада кескинлаштиради, деди Германия ташқи ишлар вазири Ҳайко Маас.

Мааснинг сўзларига кўра, Москванинг қарори шундоқ ҳам мураккаб вазиятни янада қийинлаштиради, бу Россия ва НАТО ўртасидаги муносабатларда «музлик даври» янада чўзилишига олиб келади.

Унинг айтишича, Берлин Москва билан НАТО доирасида мулоқот қилишга уринмоқда, аммо «афтидан, Россия бунга тайёр эмас».

Аввалроқ Россия ташқи ишлар вазири Сергей Лавров мамлакат НАТО ҳузуридаги доимий ваколатхонаси фаолиятини тўхтатишини маълум қилганди.

Унинг сўзларига кўра, шунингдек, НАТОнинг Москвадаги ҳарбий миссияси ва Москвадаги ахборот бюроси фаолияти ҳам тўхтатилади.

Лавровнинг таъкидлашича, бу НАТО раҳбариятининг Россиянинг ташкилотдаги миссиясини икки бараварга камайтириш тўғрисидаги қарорига жавоб ҳисобланади.

Дилшод Аскаров
Тайёрлаган Дилшод Аскаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид