Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
ЖССТ вакили дунё пандемиядан қачон чиқиши мумкинлиги бўйича тахминини айтди
Мутахассиснинг фикрича, дунё аҳолисининг 80-85 фоизи коронавирусга қарши вакцина олиши зарур.
Дунёда коронавирус пандемияси келаси йили тугаши мумкин, деди ЖССТнинг Европадаги минтақавий бюроси директори Ҳанс Клюге.
“Мен некбинман, келаси йили пандемиядан чиқамиз деб ҳисоблайман, аммо коронавирус тугамайди. У грипп сингари биз билан қолади”, – деди Клюге.
Унинг фикрича, дунё аҳолисининг 80-85 фоизи коронавирусга қарши вакцина олиши зарур.
“Биз одамлар эмланишга мутлақо қарши эмаслигини аниқладик. Уларда айрим саволлар бор холос. Масалан, илгари вакцина йиллар давомида яратилган, бу вакцина эса жуда тез ишлаб чиқилди, у хавфсизми? Ҳа, вакциналар барча текширувлардан ўтган ва улар хавфсиз”, – деди Клюге.
Мавзуга оид
10:26 / 17.07.2026
AFP: Июндаги жазирама Европада 12 мингдан ортиқ инсон умрига зомин бўлди
08:40 / 09.07.2026
ЖССТ Марказий Осиёни жазирама хавфидан огоҳлантирди
18:06 / 08.07.2026
Европа ва Марказий Осиёда жазирама иссиқнинг янги тўлқинлари кутилмоқда - ЖССТ
18:29 / 03.07.2026