Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
ЖССТ камбағал мамлакатларга коронавирусга қарши таблеткалар етказиб беришга қарор қилди
Ушбу синов препарати коронавирусга қарши дунёдаги илк таблетка кўринишидаги дори бўлиши мумкин.
Фото: Reuters
Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти камбағал мамлакатларга арзон нархларда коронавирусга қарши тестлар ва таблеткалар етказиб беришга қарор қилди. Бу ҳақда ЖССТнинг АСТА ташаббуси ҳужжатига асосланиб Reuters хабар берди.
Агентликнинг қайд этишича, ҳужжат ҳозирча қоралама кўринишида бўлиб, унга мувофиқ, беморлар бир курсининг нархи 10 долларни ташкил этувчи препарат билан таъминланади.
ACTА ҳужжатида қайси доридан фойдаланилиши айтилмаган. Reutеrs бу АҚШнинг Merck компанияси ва унинг ҳамкори Ridgeback Biotherapeutics ишлаб чиқарган молнупиравир дори воситаси эканлигини тахмин қилмоқда.
Ушбу синов препарати коронавирусга қарши дунёдаги илк таблетка кўринишидаги дори бўлиши мумкин.
Октябр бошларида дорининг клиник синовлари якунланган. АҚШ регулятори ҳозирча ундан фойдаланишга рухсат бермади.
Мавзуга оид
14:51 / 22.04.2026
ЖССТ раҳбари Зироат Мирзиёевани болалар саратонига қарши курашда етакчи деб атади
13:21 / 21.04.2026
Саида Мирзиёева Самарқандда ЖССТ раҳбари билан учрашди
08:10 / 31.03.2026
Дунёда фақат 13 та мамлакат ҳавоси хавфсиз деб топилди
10:03 / 19.03.2026