Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Москвада коронавирус юқтириш ҳолатлари кўпайгани сабабли янги чоралар жорий этилди
Охирги ҳафтада Москвада коронавирус юқтириш билан боғлиқ ҳолатлар кескин кўпайди. 18 октябр куни 6823, 19 октябр куни 5700та янги ҳолат аниқланган.
Москва мэри Сергей Собянин шаҳарда коронавирус билан боғлиқ вазият сабабли янги чоралар киритилганини маълум қилди.
Мэр қарорига кўра, 25 октябрдан 2022 йилнинг 25 февралигача ёши 60дан юқори бўлганлар ва сурункали касаллиги бор шахслар ўз-ўзини изоляция қилиш режимига амал қилиши керак бўлади.
Бундан ташқари, ходимларнинг камида 30 фоизи ва ёши 60дан юқори бўлган ёки сурункали касаллиги бор барча ходимлар масофадан ишлашга ўтади.
Хизмат кўрсатиш соҳасида фаолият кўрсатувчи корхоналар ходимларининг камида 80 фоизини коронавирусга қарши эмлаши шарт. Бунда вакцинанинг биринчи дозасини 1 декабргача олиш белгиланди.
Охирги ҳафтада Москвада коронавирус юқтириш билан боғлиқ ҳолатлар кескин кўпайди. 18 октябр куни 6823, 19 октябр куни 5700та янги ҳолат аниқланган.
Мавзуга оид
08:51 / 19.06.2026
Москва яқинидаги НҚЗга ҳужумдан сўнг “нефт ёмғири” кузатилди
15:18 / 15.06.2026
Кучли ёғингарчилик туфайли Россия ҳудудларини сув босди – фотолар
13:08 / 13.05.2026
Зеленскийдан тролл-фармон, «музлаган» фронт: урушда нима гап?
18:34 / 07.05.2026