13:19 / 19.10.2021
36417

Шавкат Мирзиёев Жаҳонгир Ортиқхўжаевга ҳокимлик лавозимини бериши сабаби ҳақида гапирди

Шавкат Мирзиёев нима учун Жаҳонгир Ортиқхўжаевни ҳокимликка қўйгани ҳақида гапирди. Бу ҳақда Kun.uz мухбири хабар бермоқда.

Фото: Миллий масс-медиа фонди

“Келгуси беш йилда хориждан келадиган меҳмонларни 3 миллион нафарга етказиб, туризм хизматлари ҳажмини 1 миллиард долларга олиб чиқиш бўйича барча имкониятлар бор.

Савдо соҳасининг иқтисодиётдаги ўрнини ошириш, бошқа тармоқлар учун “драйвер”га айлантириш учун энг катта масала бу – савдо майдонларининг етарли эмаслиги.

Мисол учун, сўнгги икки йилда шаҳарда савдо майдонлари 2 баробарга ошган бўлса-да, уларнинг ҳажми йирик мегаполисларга нисбатан, 10-15 бараварга паст. 

Шунинг учун, келгуси беш йилда шаҳардаги савдо майдонлари 10 баробарга оширилади. Бунинг учун: 

- 44 та йирик савдо ва кўнгилочар марказлари ишга туширилади; 
- ҳар бир туманда тун-у кун фаолият кўрсатадиган савдо ва кўнгилочар кўчалар барпо этилади; 
- янги қурилаётган уй-жойлар ва бизнес марказларнинг пастки қаватлари олдиндан хизмат кўрсатиш ва савдо соҳасига ихтисослаштирилади.

Савдо ва хизматлар соҳасидаги  тадбиркорларни қўллаб-қувватлаш мақсадида, янги меҳмонхоналар ва 5 минг квадрат метрдан катта савдо комплекслари:

- беш йил давомида мол-мулк солиғини 2 баробар паст ставкада тўлайдилар;
- қурилган биноларнинг амортизация харажатларини икки йил давомида тўлиқ қоплаш орқали, фойда солиғини камайтириш имконияти яратилади.

Умуман олганда, шаҳар маҳаллаларида оилавий тадбиркорликни ривожлантиришга, йилига 1 триллион сўм йўналтирилади.  

Мен нима учун [Жаҳонгир] Ортиқхўжаевни Тошкент шаҳри ҳокимлигига қўйдим? Бу одам тадбиркор. Тадбиркорлик билан пойтахтни ривожлантириши учун бу лавозимни бердик. Замон шиддат билан ўзгаряпти. Тадбиркорлик замон талаби бўляпти. Энди Ортиқхўжаев ҳам керак бўлса 10 баробар кўпроқ ҳаракат қилиши лозим”, – таъкидлади президентликка номзод.

Top