Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Тошкентда янги йўл ва йўл ўтказгич ҳаракатланиш учун очилди
Бугун, 20 октябр куни Чўпонота кўчасидан Тошкент ҳалқа йўлигача қурилган 2 километрлик трасса ҳаракатланиш учун очилди. Бу ҳақда Тошкент шаҳар ҳокимлиги хабар бермоқда.
Фото: Тошкент шаҳар ҳокимлиги
Сергели билан Яккасарой туманини боғлайдиган қўшимча йўл лойиҳаси икки босқичда амалга оширилмоқда. Бугунги кунда Чўпонота кўчасидан Тошкент ҳалқа йўлигача қарийб 2 километрлик трасса қуриб битказилди. Унинг Кичик ҳалқа йўли устидан ўтган қисмида 788 метрлик кўприк ва Тошкент ҳалқа йўлига туташган жойида иккита 207 метрлик йўл ўтказгич барпо этилган.
Мазкур янги кўча Тошкентнинг энг йирик транспорт артериялари – кичик ва катта ҳалқа йўллари билан кесишади. Транспортларнинг янги кўприкка чиқиши ҳам, ундан тушиши қулай, ҳеч қандай светофор ёки қайрилиб олишсиз, бошқаларга халақит бермаган ҳолда, кейинги йўналишга қўшилиб кетиш мумкин.
Айни пайтда лойиҳанинг иккинчи босқичи доирасида жадал иш олиб борилмоқда. Тошкент ҳалқа йўлидан Қипчоқ кўчасигача бўлган 4 километрдан зиёд йўл қурилмоқда.
6 қаторли мазкур йўл ва кўприклар соатига 12 мингтагача автотранспортни ўтказиш қувватига эга бўлади. Шу тариқа, Сергели туманидан шаҳар марказига етиб бориш вақти олдинги 40-50 дақиқа ўрнига 20 дақиқани ташкил қилади. Янги Сергели кўчасидаги тирбандлик икки бараварга қисқаради.
Мавзуга оид
09:02 / 30.12.2025
Тошкент шаҳар ҳокимининг транспорт ва йўл инфратузилмаси бўйича ўринбосари тайинланди
12:40 / 26.12.2025
“Тошкент–Самарқанд” йўналишида юқори тезликдаги поездлар учун янги линия қурилади
23:34 / 25.12.2025
Тошкент шаҳри учун дизайн-код ишлаб чиқилди
16:25 / 25.12.2025