Тошкентда йил бошидан бери 11 196 та жиноят содир этилди
Халқ депутатлари Тошкент шаҳар кенгашининг қирқ саккизинчи сессияси бўлиб ўтди. Унда ҳуқуқни муҳофаза этувчи идоралар раҳбарларининг қонунийликни таъминлаш, жиноятчиликнинг олдини олиш, ҳуқуқ-тартибот йўналишида олиб борилаётган ишлар юзасидан ҳисоботлари тингланди.
Жорий йилнинг ўтган 9 ойи мобайнида қонунбузилиш ҳолатлари кўпайгани маълум қилинди. Фирибгарлик жиноятлари ортаётгани қайд этиб ўтилди. Ўтган даврда 11 196 та жиноят содир этилди. Уларнинг 4 318 таси ИИББ томонидан ўтказилган тезкор профилактик тадбирлар натижасида аниқланди. Жами жиноятларнинг фош этилиши 89,3 фоизни ташкил этади.
Шундан келиб чиқиб, ҳар бир туманда “жиноят ўчоғи”га айланган оғир маҳаллалар танлаб олиниб, қўшимча куч ва воситалар ажратилган. Шунингдек, профилактика инспекторларининг 1 143 дона электрон планшетларига “Е-маъмурий иш” мобил иловаси ўрнатилиб, маъмурий ҳуқуқбузарликлар бўйича иш юритиш электрон тартибга ўтказилган ва онлайн судлар йўлга қўйилган.
Судларга юридик ва жисмоний шахслардан жами 9 166 та мурожаатлар келиб тушган бўлиб, бу кўрсаткич ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 5 055 тага кўп. Виртуал ва халқ қабулхоналари томонидан юборилган 4.189 та мурожаатлардан 4.050 таси кўриб чиқилиб, муаммони ҳал этиш чоралари кўрилган.
Мавзуга оид
18:37
Тошкент вилояти Йўл ҳаракати хавфсизлиги хизматига янги бошлиқ тайинланди
20:37 / 11.10.2024
Тошкентда мушукка бешафқатлик қилган ўқитувчи ишдан бўшади
19:01 / 11.10.2024
Мораторий даврида Тошкентда 800 туп мевали ва манзарали дарахт нобуд қилинди. Нега?
18:45 / 11.10.2024