Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Жанубий Кореяда ишчилар “Кальмар ўйини” сериали қаҳрамонлари либосида намойишга чиқди
Ишчиларнинг сўзларига кўра, улар ҳам сериал қаҳрамонлари каби тирикчилик қилиш учун бор кучлари билан ҳаракат қилмоқда.
Жанубий кореялик ишчилар “Кальмар ўйини” сериали қаҳрамонлари либосида митингга чиқди, деб хабар берди Reuters.
Хабарда айтилишича, Корея касаба уюшмалари конфедерациясининг (KCTU) минглаб аъзолари Жанубий Кореянинг бир нечта шаҳрида умуммиллий намойишлар ташкил этди. Мамлакат бўйича минглаб кишилар ҳукуматдан меҳнат шароитларини яхшилаш ва энг кам иш ҳақи миқдорини оширишни сўраб кўчаларга чиқди.
Сеулдаги намойишларда ўнлаб ишчилар “Кальмар ўйини” сериали қаҳрамонлари либосида қатнашди.
Ишчиларнинг сўзларига кўра, улар ҳам сериал қаҳрамонлари каби тирикчилик қилиш учун бор кучлари билан ҳаракат қилмоқда.
Жанубий Кореянинг “Кальмар ўйини” сериали омон қолиш ҳақида бўлиб, воқеалар замонавий Сеулда юз беради. 456 кишидан иборат гуруҳга йирик миқдордаги маблағни ютиб олиш имкониятини берувчи болалар ўйинларини ўйнаш таклиф этилади, аммо ўйинда ютқазганлар ҳаёт билан видолашишига тўғри келади.
Мавзуга оид
13:32 / 14.05.2026
Кореяга ишга юборишдаги йирик схема: Kun.uz бу ҳақда уч йил олдин бонг урган эди
19:26 / 06.05.2026
Жанубий Кореянинг собиқ биринчи хонимига нисбатан ҳукмни оғирлаштирган судья ўлик ҳолда топилди
16:10 / 27.04.2026
Жанубий Корея Ўзбекистонда АТ таълими учун 14 млн доллар грант ажратади
22:00 / 17.04.2026