Жаҳон | 20:42 / 22.10.2021
4668
1 дақиқада ўқилади

Россия транспорт вазири самолётда коронавирус юқтириш эҳтимоли мутлақо йўқлигини айтди

Савельевнинг айтишича, ИКАОнинг ўтган йил августдаги статистикасига кўра, 27 миллион нафар йўловчидан атиги бир нафари касал бўлган.

Фото: iStock

Россия транспорт вазири Виталий Савельев самолётда парвоз қилганда коронавирус юқтириш эҳтимоли нолга тенглигини айтди.

«Самолётда касалланиш мумкин эмас. Самолёт юқори сифатда ҳаво тозалайдиган HEPA-фильтрлардан фойдаланади, тозалаш коэффициенти 99,97 фоизни ташкил этади, бу жарроҳлик хонасидагидан ҳам тозароқ», — деди Савельев.

Савельевнинг айтишича, ИКАОнинг ўтган йил августдаги статистикасига кўра, 27 миллион нафар йўловчидан атиги бир нафари касал бўлган.

Унинг сўзларига кўра, самолёт ҳавони компрессордан олади, сўнгра уни фильтрдан ўтказади. Шу тарзда ҳаво ҳар уч дақиқада янгиланади.

Мавзуга оид