Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Россияда илк марта бир суткада 37 мингдан ортиқ кишида коронавирус аниқланди
Энг кўп янги ҳолат Москвада қайд этилди – 8166та.
Россияда охирги суткада 37141 кишида коронавирус аниқланди. Бу пандемия бошланганидан буён мутлақ рекорд ҳисобланади.
Энг кўп янги ҳолат Москвада қайд этилди – 8166та. Кейинги ўринларда Санкт-Петербург (3233 киши) ва Москва области (2428 киши) турибди.
Федерал штаб маълумотига кўра, ўтган суткада 1064 нафар бемор вафот этган бўлиб, бу ҳам пандемия бошланганидан буён қайд этилган энг юқори кўрсаткич ҳисобланади.
Аввалроқ коронавирус билан боғлиқ вазият оғирлашгани муносабати билан Россия президенти Владимир Путин мамлакатда 30 октябрдан 7 ноябргача бўлган муддатни ишланмайдиган кунлар сифатида белгилаганди.
Мавзуга оид
18:33
Россия ва Озарбойжон AZAL самолёти ҳалокати бўйича барча масалаларни ҳал қилгани айтилди
10:42
“Фақат смартфони йўқларга тааллуқли” — Ўзбекистон ТИВ Россиянинг мигрантларга янги талаби ҳақида
10:40
Россияда оғир аҳволда қолган ватандошлар Ўзбекистонга олиб келинди
09:49