Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
АҚШ “Ал-Қоида” раҳбарларидан бири йўқ қилинганини маълум қилди
Авиазарба MQ-9 дрони орқали амалга оширилгани айтилмоқда.
Фото: Wikipedia
АҚШ Сурияда авиазарба ёрдамида “Ал-Қоида” террорчилик ташкилоти раҳбарларидан бирини йўқ қилди, деб хабар берди АҚШ Қуролли кучлари марказий қўмондонлиги.
“Сурия шимоли-ғарбида берилган авиазарба “Ал-Қоида”нинг юқори мартабали раҳбари Абдул Ҳамид ал-Матарни йўқ қилди”, – дейилади хабарда.
Маълумот берилишича, авиазарба натижасида тинч аҳоли орасида қурбонлар бўлгани тўғрисида маълумотлар йўқ.
Авиазарба MQ-9 дрони орқали амалга оширилгани айтилмоқда.
“Ал-Қоида” террорчилик ташкилоти 1988 йилда Афғонистондаги совет қўшинларига қарши курашиш мақсадида Усома бин Лодин томонидан ташкил этилган. Совет қўшинлари Афғонистондан чиқиб кетганидан сўнг ташкилот ўз эътиборини АҚШга қарши курашишга қаратган.
Мавзуга оид
19:21
“Ножўя таъсирлари ҳақида етарлича огоҳлантиришмаган” — АҚШда “оздирувчи воситалар” устидан шикоятлар кўпайди
09:52
Трамп Ҳўрмуз бўғозидаги «Озодлик лойиҳаси» тўхтатилишини маълум қилди
08:28
АҚШ Ҳўрмуз бўғози бўйича янги резолюция лойиҳасини тақдим этди
22:40 / 05.05.2026