Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Толиблар Ўзбекистонга электр энергиядан қарздорликни узишга ваъда берди
Сардор Умурзоқовнинг сўзларига кўра, Тошкент Кобулга электр етказиб беришни бир соатга ҳам тўхтатмади, Афғонистон Ўзбекистондан эҳтиёжига мувофиқ электр энергияни тўлиқ ҳажмда олмоқда.
“Толибон” ҳаракати тузган Афғонистон муваққат ҳукумати Ўзбекистон олдидаги электр энергия бўйича қарздорликни тўлиқ узиш мажбуриятини ўз зиммасига олди. Бу ҳақда Ўзбекистон бош вазири ўринбосари, инвестициялар ва ташқи савдо вазири Сардор Умурзоқов маълум қилди.
“Биз муҳокама ўтказдик, муваққат ҳукуматнинг энергетика йўналиши бўйича масъул вакиллари, “Афғонистон электр тармоқлари” [ЭКА] компанияси вакиллари бўлди. Вазият имкон бериши билан - ҳозирда бу мамлакатда банк тизими фаолияти ва муваққат ҳукуматнинг тан олиниши билан боғлиқ масалалар бор, ЭКАдаги ҳамкорлар мавжуд қарзни зудлик билан узади. Аммо бунга қарамасдан, биз электр энергия етказиб беришда давом этамиз”, – деди у россиялик журналистларга берган интервьюсида.
Умурзоқовнинг сўзларига кўра, Тошкент Кобулга электр етказиб беришни бир соатга ҳам тўхтатмади, Афғонистон Ўзбекистондан эҳтиёжига мувофиқ электр энергиясини тўлиқ ҳажмда олмоқда.
16 октябр куни Термиз шаҳрида Ўзбекистон ва Афғонистон делегацияларининг ишчи учрашуви бўлиб ўтганди.
Хабар қилинишича, музокаралар чоғида савдо-иқтисодий алоқалар, чегара хавфсизлигини таъминлаш, энергетика, халқаро юк ташиш ва транзит соҳасидаги ҳамкорлик масалалари муҳокама қилинган.
Мавзуга оид
09:05 / 17.06.2026
Афғонистондан олиб кирилган 37,6 кг гиёҳвандлик воситалари фош этилди
10:50 / 12.06.2026
Ўзбекистон ва Афғонистон ўртасида қўшимча темирйўл қурилиши мумкин
11:30 / 11.06.2026
Афғонистон–Покистон можаросига қарамай, Кобул коридорини қуриш лойиҳаси давом этмоқда
17:54 / 10.06.2026