Ўзбекистон | 14:53 / 25.10.2021
1030
1 дақиқада ўқилади

Қашқадарё вилоятида айрим мактабларда ўқитувчиларнинг маошлари берилмаётгани айтилди

Фото: KUN.UZ

Ижтимоий тармоқларда Қашқадарё вилояти Китоб туманида мактаб ўқитувчиларининг ойлик маошлари берилмаётгани айтилган хабарлар тарқалди. Вилоят халқ таълими бошқармаси хабар бўйича муносабат билдирди.

Муносабатда ёзилишича, Китоб тумани халқ таълими бўлими томонидан айрим ўқитувчиларнинг ойлигини тўлаш кечикаётгани бўйича текширув ўтказилган. Унда аниқланишича, ЎЗАСБО дастурининг ишлашида узилишлар бўлган. Тизим янгиланишида камчиликлар рўй берган. Оқибатда айрим педагог ходимларнинг ойлик иш хақларини ҳисоблашда хатоликлар кузатилган.

Қайд этилишича, ҳозирда иш ҳақига оид муаммолар бартараф этилган ва маоши кечиккан ўқитувчиларнинг пули тўлаб берилган.

Ғайрат Йўлдошев
Тайёрлаган Ғайрат Йўлдошев
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид