16:10 / 25.10.2021
4730

Суданда ҳарбийлар намойишчиларга қарата ўт очди

Ҳодиса оқибатида 12 киши жароҳатланган.

Фото: Reuters

Суданда ҳарбийлар мамлакат бош вазири ва қатор ҳукумат аъзоларининг ҳибсга олинишига қарши чиққан намойиш қатнашчиларига қарата ўт очди. Бу ҳақда мамлакат шифокорлар марказий қўмитаси хабар берди.

Маълумотларга кўра, ҳодиса оқибатида 12 киши жароҳатланган.

Душанба куни Судан бош вазири Абдулла Ҳамдук ва камида 4 нафар вазир, мамлакатдаги ҳукмрон Мустақил кенгаш вакили Муҳаммад ал-Факий ва Хартум губернатори Айман Нимр ҳибсга олинган.

Ҳарбийлар пойтахт Хартумга кириш йўлларини ва кўприкларни тўсиб қўйишган, шаҳарда интернет ва мобил алоқа ўчириб қўйилган.

Аввалроқ бош вазир ҳибсга олинганидан сўнг тиббиёт ходимлари иш ташлаш эълон қилгани ҳақида хабар берилганди.

Top