Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Бразилиялик сенаторлар президентни ижтимоий тармоқлардан фойдаланиш имкониятидан маҳрум қилмоқчи
Жаир Болсонару 21 октябрда ижтимоий тармоқлар орқали ҳар ҳафталик эфирида сайтлардан биридаги маълумотга иқтибос келтириб, Британияда коронавирусга қарши эмланганларда гўёки ОИТС аниқланаётганини таъкидлаган.
Ҳукуматнинг коронавирус пандемиясига қарши курашиш бўйича фаолиятини ўрганувчи Бразилия федерал сенати комиссияси (CPI) суддан мамлакат президенти Жаир Болсонаруни ижтимоий тармоқлардаги аккаунтларига кириш имкониятидан маҳрум қилишни сўради. Бу ҳақда сенатор Рандолф Родригес маълум қилди.
“CPI ҳозиргина Болсонарунинг ижтимоий тармоқлардан фойдаланишини тўхтатиш ва президентнинг коронавирусга қарши вакцина СПИДга олиб келиши ҳақидаги гапларига раддия бериш тўғрисидаги сўровимизни маъқуллади”, - деб ёзди у Twitter саҳифасида.
Сенаторлар бундан ташқари, Facebook, Instagram, Twitter ва YouTube маъмурияти уларга Болсонарунинг аккаунтларига оид маълумотларни тақдим этишини сўрамоқчи.
Эслатиб ўтамиз, Болсонару 21 октябрда ижтимоий тармоқлар орқали ҳар ҳафталик эфирида сайтлардан биридаги маълумотга иқтибос келтириб, Британияда коронавирусга қарши эмланганларда гўёки ОИТС аниқланаётганини таъкидлаган. Бироқ бу ахборот Британия соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан рад этилган.
Бразилия президентининг бу пости Facebook’ка тегишли платформалардан ўчириб ташланган. YouTube Болсонаруни бир ҳафтага видеолар жойлаштириш имконидан маҳрум этган.
Мавзуга оид
09:45 / 17.06.2026
Бразилия собиқ президентининг ўғли қамоқ жазосига ҳукм қилинди
20:23 / 15.06.2026
Бразилиядаги аттракционда аёл 40 метр баландликдан хавфсизлик арқонисиз отиб юборилди
08:49 / 15.06.2026
Бразилияда икки вертолёт тўқнашди: машҳур хонанда Оливер Три ҳалок бўлди
23:05 / 14.06.2026