Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
ЖССТ сайёҳлардан коронавирусга қарши эмланган бўлишни талаб қилмасликка чақирди
ЖССТ халқаро сафарлар учун коронавирусга қарши эмланган бўлишни талаб қилмасликни тавсия қилди.
Ташкилотнинг фавқулодда вазиятлар бўйича қўмитаси йиғилиши якунларига кўра, эмланганлик ҳақидаги талаб бирор давлатга кириш учун ягона шарт бўла олмайди. Шу сабабли ЖССТ сайёҳлардан эмланган бўлишни талаб қилишни тавсия этмайди.
Ташкилот экспертлари бу қарорни бир қатор давлатларда аҳолини эмлаш даражаси ҳамон паст экани билан асослашган. ЖССТ маълумотларига кўра, юқори даромадга эга давлатларда ҳар 100 кишига 133 доза вакцина қўлланган бир пайтда, паст даромадли давлатларда бу кўрсаткич бор-йўғи 4 дозани ташкил қилмоқда.
ЖССТ, шунингдек, баъзи давлатларда коронавирусга қарши эмлаш ҳали умуман бошланмаганини қўшимча қилган.
Халқаро ташкилот баёнотида таъкидланишича, давлатлар халқаро йўловчи ташувларига хавфлилик нуқтайи назаридан ёндашиши лозим, яъни зарурат юзага келганда рейслар сонини кўпайтириш ёки қисқартириш, ПЦР-тест топшириш талабини ёки карантин киритиш лозим.
Аввалроқ ЖССТнинг бош илмий ходими Сумья Сваминатан эмлаш пандемияни тўхтатиш учун етарли эмаслигини айтган.
Мавзуга оид
20:58 / 26.05.2026
Африкадагилар Эбола безгаги тарқалишини жиловлай олмаяпти
22:16 / 25.05.2026
ЖССТ Конгода Эбола эпидемияси назоратдан чиқиб кетгани ҳақида огоҳлантирди
18:24 / 22.05.2026
Эбола янги штаммига қарши вакцина фақат олти-ўн ойдан кейин тайёр бўлади – ЖССТ
20:13 / 19.05.2026