Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Польша ЕИ қонунларини бажармагани учун кунига 1 млн евродан жарима тўлайдиган бўлди
7 октябр куни Польша Конституцион суди ЕИ қонунчилигининг айрим қисмлари мамлакат Конституциясидан устун эмаслиги тўғрисида қарор қабул қилганди.
Европа иттифоқи суди ЕИ қонунчилик нормаларини бажармагани учун Польша кунига 1 млн евродан жарима тўлаши тўғрисида ҳукм чиқарди.
Ҳукмга кўра, Польша Олий судининг тартиб-интизом палатаси тарқатиб юборилмагунига қадар мамлакат кунига 1 млн евродан жарима тўлайди.
7 октябр куни Польша Конституцион суди ЕИ қонунчилигининг айрим қисмлари мамлакат Конституциясидан устун эмаслиги тўғрисида қарор қабул қилганди. Қарорда айтилишича, Польшанинг Евроиттифоққа аъзолиги ЕИ органларининг мамлакат судидан устунлигини ва Польша суверенитетининг уларга берилишини англатмайди.
Аввалроқ Польша бош вазири Матеуш Моравецкий Евроиттифоқни шантажда айблаганди.
Мавзуга оид
08:58 / 19.06.2026
Орбансиз саммит: ЕИ Украина бўйича ягона позицияга келди
08:22 / 19.06.2026
Евроиттифоқ Россияга қарши санкцияларни илк бор бир йилга узайтирди
09:45 / 16.06.2026
Украина ва Молдова ЕИ аъзолиги сари яна бир қадам ташлади
08:58 / 04.06.2026