Жамият | 12:29 / 27.10.2021
1033
1 дақиқада ўқилади

Қашқадарёда қурилиш ускуналарини ўғирлаган самарқандлик шахсга жиноят иши қўзғатилди

Қарши шаҳрида қурилиш ускуналарини ўғирлаган Самарқанд шаҳрида яшовчи шахсга жиноят иши қўзғатилган. Бу ҳақда вилоят ИИБ ахборот хизмати хабар бермоқда.

Маълум қилинишича, 2021 йил 12 октябр куни Самарқанд шаҳрида яшовчи Б.З. Қарши шаҳри «Арал» МФЙда яшовчи Р.С.га тегишли шаҳарнинг «Нуристон» МФЙда жойлашган клиника ҳовлисига яширинча кирган. Сўнг у ердан 1 дона префаратор, 1 дона дрел, 1 дона кичик станок мосламаси ва пластмасса пайвандлагич жиҳозларини яширин равишда ўғирлаб кетган.

Қайд этилишича, ҳолат юзасидан Қарши шаҳар ИИО ФМБ тергов бўлими томонидан Б.З.га нисбатан жиноят иши қўзғатилган. Ҳозирда тергов-суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

Ғайрат Йўлдошев
Тайёрлаган Ғайрат Йўлдошев
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид