Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Тадбиркорларга агент сифатида давлат хизматини кўрсатиши тақиқланадиган хизматлар сони 36тага оширилади
“Давлат томонидан тартибга солинадиган соҳаларга хусусий секторни жалб этиш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарорга ўзгартиришлар киритиш ҳақида”ги президент қарори лойиҳаси эълон қилинди.
Лойиҳа билан агент сифатида давлат хизматларини кўрсатиш ҳуқуқи фақатгина якка тартибдаги тадбиркорлик субъектлари (ходими)га таклиф этилмоқда.
Нодавлат таълим муассасалари томонидан давлат хизматларини кўрсатувчи агентларни ўқитиш сифати қониқарсиз даражада йўлга қўйилганлиги сабабли, якка тартибдаги тадбиркорлик субъектлари (ходими)ни ўқитиш ишлари малакали мутахассислар томонидан амалга оширилишини таъминлаш мақсадида Адлия вазирлиги қошидаги Юристлар малакасини ошириш марказига юклаш тавсия этилмоқда.
Ҳуқуқни қўллаш амалиётида сертификат ўзи назорат олиб бораётган ваколатли давлат органи томонидан берилаётганлигини инобатга олиб кўрсатилиши мумкин бўлган хизматлар турлари аниқ белгиланган сертификатни бериш ваколати ўқув марказлардан олиниб Давлат хизматлари агентлигига юклатилмоқда.
Тадбиркорлик субъектлари (ходими) томонидан агент сифатида иштирок этиш учун унинг лаёқати ва билимини текшириш мақсадида малака имтиҳонини очиқлик ва шаффофлик тамойилларига асосан ташкил этиш ва ўтказиш Адлия вазирлигига юклатилмоқда.
Электрон рақамли имзо калити сертификатининг амал қилиш муддати электрон рақамли имзони рўйхатга олинган вақтдан бошлаб 2 йил бўлганлиги ҳамда ушбу муддат оралиғида давлат хизматлари соҳасини тартибга солувчи қонунчилик ҳужжатларида белгиланган янги талаблар тўғрисида уларнинг билим ва кўникмаларини ошириш мақсадида сертификатнинг амал қилиш муддати 2 йил этиб белгиланмоқда;
Ҳозирги вақтда 13 та турдаги давлат хизматлари тадбиркорлик субъектлари томонидан агент сифатида кўрсатилиши тақиқланган. Бироқ, давлат хизматларининг айрим турлари бўйича давлат хизматларини кўрсатишда коррупциявий хавф-хатарлар келиб чиқишни олдини олиш мақсадида якка тартибдаги тадбиркор (ходими)ларга агент сифатида давлат хизматини кўрсатиши тақиқланадиган хизматлар сони 36 тага оширилмоқда.
Шаҳар (туман) марказларидан узоқ ҳудудларда истиқомат қилувчи аҳолига давлат хизматларидан фойдаланиш учун тегишли шарт-шароитни яратиш ҳамда ушбу соҳада инсофли якка тадбиркорлик субъектларнинг иштирокини таъминлаш мақсадида талабгорлар учун қуйидаги қўшимча талабларни белгилаш тавсия этилмоқда:
- бинонинг тегишли ҳудуддаги давлат хизматлари марказлари ва филиалларидан камида 5 км узоқ масофада жойлашган бўлиши;
- талабгор учун алоҳида бинонинг ёки унинг қисмининг мулк ҳуқуқи (ижара ҳуқуқ, текин фойдаланиш ҳуқуқи) асосида тегишлилигини тасдиқловчи ҳужжат мавжуд бўлиши;
- инсофсиз ижрочиларнинг ягона реестрида қайд этилмагани.
Мавзуга оид
18:34 / 26.04.2026
“Дача”ларнинг электрон базасини яратиш ва ижара нархларини назорат қилиш режалаштирилмоқда
09:35 / 01.04.2026
Мобил тарифларга янги талаблар жорий этилиши мумкин
08:11 / 18.03.2026
Битирувчилар учун 3 йил ишлаб бериш талаби бекор қилиниши мумкин
18:25 / 13.01.2026