Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Зеленский Сирскийни лавозимидан бўшатишни ўйламоқда – ОАВ
Мамлакат мудофаа вазири Михаил Фёдоров лавозимидан бўшатилганидан сўнг қуролли кучлар бош қўмондони Александр Сирскийни коррупция, ислоҳотларга тўсқинлик қилиш ва “стратегик узоқни кўрмаслик”да айблаганди.
Украина президенти Володимир Зеленский мамлакат қуролли кучлари бош қўмондони Александр Сирскийни истеъфога чиқариш ҳақида ўйламоқда, деб ёзмоқда Financial Times ўз манбаларига таяниб.
Нашрнинг маълумот беришича, Украина президенти фронтдаги вазиятни баҳолаш ва бош қўмондонликка эҳтимолий номзодларни муҳокама қилиш учун 18–19 июл кунлари қўмондонлар билан йиғилиш ўтказади. Газета суҳбатдошларининг таъкидлашича, ушбу қарор қўмондонлик бутун фронт чизиғидаги мудофаа учун зарар келтирмасдан топширилиши таъминланган тақдирдагина қабул қилинади.
FT хабарига кўра, Сирскийни истеъфога чиқариш масаласи у билан низога киришган мудофаа вазири Михаил Фёдоров бўшатилганидан сўнг пайдо бўлган. Нашр манбалари Сирский вазирни бўшатиш масаласини президентга ултиматум тарзида қўйганини айтишган.
Фёдоров лавозимидан озод қилинганидан кейин бош қўмондонни коррупция, ислоҳотларга тўсқинлик қилиш ва “стратегик узоқни кўрмаслик”да айблаган.
Кадрлар алмашинуви фонида Киев, Лвив ва Одессада норозилик намойишлари бўлиб ўтди. Намойишчилар дастлаб истеъфога чиқарилган вазирни қўллаб-қувватлаган бўлса, кейинроқ қуролли кучлар бош қўмондонини ҳам лавозимидан бўшатишни талаб қилишган.
Мавзуга оид
23:12 / 18.07.2026
Украина Wildberries омборларига зарба берди - фотолар
19:05 / 18.07.2026
Янги давр урушлари: нималар ўзгарди, мақсадлар-чи?
09:30 / 18.07.2026
Россия армияси Украинанинг бир нечта вилоятини ўққа тутди
09:23 / 18.07.2026