Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Етим болаларни уй билан таъминлаш тартиби белгиланди
Ҳукумат қарори билан етим болалар ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болаларни уй-жой билан таъминлаш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланди.
Етим болалар ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болаларга уй-жойлар вилоят ҳокимликлари томонидан кўп квартирали уйлардан ажратилади. Бунда, ўқув-тарбия муассасалари ва туман (шаҳар) ҳокимликлари болаларни муассасада бўлиш муддати тугашидан бир йил аввал уй-жойга муҳтож сифатида “онлайн-навбат”га киритиб боради.
Болаларга 18 ёшга тўлган йилда: кўп квартирали уй-жойлардан умумий майдони 25 квадрат метрдан кам бўлмаган 1 хонали; вояга етган етим болалар ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болалар ўртасида никоҳ тузилган ҳолларда, 50 квадрат метрдан кам бўлмаган 2 хонали квартиралар ажратилади.
Уй-жойлар мулкка эгалик қилиш ҳуқуқи асосида, бироқ 30 ёшга тўлгунгача уни сотиш ҳуқуқисиз берилади. Уй-жойлар туман ҳокимлиги томонидан ажратилиб, яшаш учун барча зарур шароитларга эга ҳолда топширилади. Уй жой билан таъминланиш ҳолати ҳақидаги маълумотлар ҳар ойда янгиланади ва Халқ таълими вазирлиги расмий веб-сайтида жойлаштириб борилади.
Уй-жой бериш тўғрисидаги қарор асосида туман (шаҳар) ҳокимлиги ордер беради ва ушбу ордер берилган уй-жойга кўчиб кириш учун асос ҳисобланади. Ордерлар “онлайн-навбат” ахборот тизимидаги қатъий кетма-кетлик асосида берилади. Уй-жой ордер берилган кундан 10 кундан кечикмай нотариал расмийлаштирилади.
2022 йил 1 январдан етим болалар ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болаларнинг уй-жойга муҳтожлиги “Ижтимоий ҳимоя ягона реестри” ахборот тизими орқали аниқланади, етим болалар ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болаларни фарзандликка, васийликка (ҳомийликка, патронатга) олиш “Васийлик ва ҳомийлик” электрон платформаси орқали онлайн мурожаатга асосан амалга оширилади.
2022/2023 ўқув йилидан “Ижтимоий иш” бакалавриат таълим йўналишида “Васийлик” ва “Ҳомийлик” соҳаси бўйича олий маълумотли кадрлар тайёрлаш йўлга қўйилади.
Мавзуга оид
19:48 / 03.07.2026
«Уйим реновацияга тушса нима бўлади?» – Энг долзарб саволларга жавоблар
11:58 / 01.07.2026
Кўп квартирали уйларда яшовчилар сони аввал айтилган расмий рақамлардан анча камлиги маълум бўлди
11:36 / 23.06.2026
4-5 қаватли уйлар ҳам реновацияга тушиши мумкин – Адлия вазирлиги вакили билан суҳбат
08:47 / 19.06.2026