Жамият | 20:20 / 28.10.2021
2431
2 дақиқада ўқилади

Сурхондарёда содир бўлган ЙТҲда қоидаларни бузиб ҳаракатланган ҳайдовчи вафот этди

Фото: ИИБ ЙҲХБ ахборот хизмати

Сурхондарё вилояти Шеробод туманида содир бўлган ЙТҲда қоидаларни бузиб ҳаракатланган ҳайдовчи вафот этган. Бу ҳақда вилоят ИИБ ЙҲХБ ахборот хизмати хабар бермоқда.

Маълум қилинишича, 2021 йил 20 октябр куни соат 21:00ларда М39 Алмати-Тошкент-Термиз халқаро автомобил йўлининг Шеробод тумани Меҳнатобод маҳалласи ҳудудидан ўтган 1311-километрида одам ўлими билан боғлиқ йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлган.

1994 йилда туғилган ҳайдовчи ўз бошқарувида бўлган Nexia машинаси билан Тошкент-Термиз йўналишида ҳаракатланиб келиб бошқарувни йўқотган ва йўл ўртасига ўрнатилган бетон тўсиққа урилган. Оқибатда ҳайдовчи оғир тан жароҳатлари олиб шифохонада вафот этган. Бундан ташқари, Nexia машинасида йўловчи сифатида кетаётган 1976 йилда туғилган фуқаро оғир тан жароҳатлари олиб шифохонанинг жонлантириш бўлимига ётқизилган.

Дастлабки суриштирувда аниқланишича, ҳайдовчи қоронғи пайтда қоидаларни бузган ҳолда белгиланган меъёрдан юқори тезликда ҳаракатланган. Натижада бошқарувни йўқотган ва бетон тўсиққа урилган.

Шунингдек, йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлган жойда йўлни таъмирлаш ишлари олиб борилаётгани ва бу ҳақда ҳеч қандай огоҳлантирувчи белгилари ўрнатилмагани маълум бўлган.

Мавзуга оид