Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ҳиндистон АҚШдан сотиб олинган янги қуролларни Хитой билан чегарада жойлаштирди
Бутан ва Тибетга ёндош Таванг текислигига Chinook вертолётлари, 155 мм калибрли ўта енгил М-777 гаубицалари келтирилмоқда.
Ҳиндистон АҚШдан яқинда сотиб олган қуроллар, жумладан, вертолёт ва артиллерия тизимларини шимоли-шарққа, Хитой билан чегара бўйлаб жойлаштирмоқда. Бу ҳақда The Economic Times газетаси хабар берди.
Нашрнинг ёзишича, техникалар Бутан ва Тибетга ёндош Таванг текислигига жойлаштирилмоқда. Мазкур ҳудудга Chinook вертолётлари, 155 мм калибрли ўта енгил М-777 гаубицалари келтирилмоқда. Бундан ташқари, бу ерда жойлашган ҳарбий қисмлар хизматчилари янги SIG Sauer 716 винтовкалари билан таъминланган.
“Жанговар тоғ корпуси тўлиқ шай ҳолатга келтирилди. Барча бўлинмалар тўлиқ шай ва таъминланган”, – дея Ҳиндистон қуролли кучлари шарқий қўмондонлиги бош қўмондони генерал-лейтенант Манож Панденинг сўзларидан иқтибос келтиради газета.
Ҳиндистон ва Хитой ўтган аср ўрталаридан буён Кашмир шимолидаги чегарадош туман ва Аруначал-Прадеш штати чегарасидаги қарийб 60 минг квадрат километр майдон борасида баҳслашиб келади. 1962 йилда мазкур баҳс икки давлат чегарачилари ўртасида уруш келтириб чиқарган.
2020 йил ёзида Шарқий Ладакхда Ҳиндистон ва Хитой армиялари ўртасида тўқнашув юз берди. Қатор музокаралардан сўнг жорий йил февралида икки давлат қўшинлари чегарадаги баҳсли ҳудудлардан олиб кетилди.
Мавзуга оид
18:39 / 16.06.2026
Ҳиндистонда тиббиёт олийгоҳларига кириш имтиҳонлари пайтида Telegram блокланди
19:25 / 01.06.2026
Ўлимлар водийси – ВАРАНАСИ | SUBYEKTIV
09:16 / 29.05.2026
Ҳиндистон Ўзбекистоннинг ЖСТга қўшилишини қўллаб-қувватлади
18:14 / 28.05.2026