Ўзбекистон | 19:14 / 29.10.2021
8042
2 дақиқада ўқилади

“Иссиқ сув учун сувнинг ҳароратига қараб пул тўлаш тартиби ўрнатилади” — Қурбон Турсунов

Янги лойиҳалар марказий ҳисоблагич орқали амалга оширилади, бу аҳолига сувнинг ҳароратига қараб пул тўлаш имконини беради.

Фото: Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги

Иссиқлик таъминоти учун ҳисоблагич орқали пул тўлаш амалга оширилади, деди уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазири ўринбосари Қобил Турсунов 28 октябрь куни АОКАда бўлиб ўтган матбуот анжуманида.

“Бундан кейин барча лойиҳаларимиз марказий ҳисоблагич орқали амалга оширилади. Ҳозир одамлар 70 даражали сувга ҳам, 60 даражага ҳам, 75 даражага ҳам бир хил тўлов қилмоқда. Ҳисоблагич бўлса, одамлар юқори ҳароратли сув учун кўпроқ, паст ҳароратли сув учун камроқ пул тўлайди. Афсуски, бу лойиҳани энди амалга оширяпмиз, бундан кейин бўладиган лойиҳалар ҳисоблагич билан амалга оширилади”, — деб таъкидлади у.

Шунингдек, вазир ўринбосари аҳолининг иссиқлик таъминотидан қарздорлиги борасида гапирди. 

“Аҳолининг иссиқлик учун қарзи 2 триллион 100 миллион сўмга тенг. Ўз навбатида иссиқлик таъминоти корхоналарининг газ, электр, совуқ сувдан қарзи 2,5 триллион сўм бўлмоқда. Жойига чиқиб ундириш ишлари бўйича тушунтиришлар, огоҳлантиришлар, суд органларига мурожаат қилиб мажбурий ундириш чоралари кўрилмоқда. 

Аҳолининг 50-60 фоизи тўловга интизомли, қолган 35-40 фоизидан эса чора кўрмаса тўловларни ундириш чегараланган. Ҳозир аҳолига имтиёзли тариф қўллаш учун субсидия ажратилган, шу субсидияни инобатга олганда аҳолида шунча қарздорлик юзага келмоқда”, — деди Қобил Турсунов.

Аввалроқ, Тошкент шаҳар иссиқлик таъминоти Франция компаниясига 30 йилга берилгани хабар қилинганди.

Мадина Очилова
Тайёрлаган Мадина Очилова
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид