Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Самарқандда тўй кортежида қатнашиб қоидаларни бузиб ҳаракатланган ҳайдовчиларга чора кўрилди
Фото: Видеодан кадр
Ижтимоий тармоқларда Самарқанд вилоятида бир гуруҳ ҳайдовчиларнинг тўй кортежида қатнашиб, йўл ҳаракати қоидаларини бузган ҳолда ҳаракатлангани тасвирланган видеолавҳа тарқалди. Вилоят ИИБ ахборот хизматининг хабар беришича, қоидабузар ҳайдовчилар аниқланиб, уларга чора кўрилган.
Маълум қилинишича, 2021 йил 23 октябр куни Жомбой тумани ҳудудидан ўтувчи 4К512 автомобил йўлининг 2-километрида тўй кортежида қатнашган Жигули, Nexia ва Spark машиналари қоидаларни бузиб ҳаракатланган.
Вилоят ИИБ ЙҲХБ ходимлари томонидан қоидабузар ҳайдовчиларнинг шахсига аниқлик киритилиб, уларга нисбатан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг тегишли моддалари билан маъмурий чоралар кўрилган.
Мавзуга оид
07:23 / 05.05.2026
Президент Самарқанддаги ОТБ йиғилишида муҳим ташаббусларни илгари сурди
17:45 / 30.04.2026
Форма ортидаги схема: Самарқандда лейтенант миллион долларлик ишда гумонланмоқда
15:48 / 30.04.2026
50 долларлик офис ва минглаб мижоз: тасодифий буюртмани катта бизнесга айлантирган самарқандлик тадбиркор ҳикояси
15:10 / 30.04.2026