Ўзбекистон | 14:53 / 01.11.2021
1983
1 дақиқада ўқилади

Дамас уриб юборган пиёда шифохонада вафот этди

Фото: Наманган ИИБ

Наманган вилояти Чуст туманида йўлни кесиб ўтаётган пиёдани дамас уриб юборган. Пиёда эса фавот этган.

25-октябр куни соат 15:30 ларда, Чуст тумани Кўктош маҳалласи ҳудудида 1991-йилда туғилган фуқаро Дамас машинасини бошқариб бораётиб, ҳаракат хавфсизлигини таъминлай олмай, йўлни кесиб ўтаётган пиёда, 1950-йилда туғилган фуқарони уриб юборган.

Натижада, пиёда чап қўл тирсак суяги ёпиқ синиши, бош мия очиқ шикасти ташхиси билан шифохонага ётқизилган. Жабрланувчи кўрсатилган тиббий муолажаларга қарамай вафот этган.

Ушбу ҳолат бўйича Жиноят кодексининг 266-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.

Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид