Жамият | 15:29 / 01.11.2021
7240
2 дақиқада ўқилади

Enter Engineering: пойтахтдаги 273 ва 288-сонли умумтаълим мактабларида махсус акция ўтказилди

Фото: Enter Engineering

Автомобиллар сони кўпайиши билан болаларнинг йўллардаги хавфсизлигини таъминлаш кундан кунга долзарб масалага айланиб бормоқда. Олий Мажлис Сенати маълумотига кўра, 2021 йилнинг биринчи ярмида Ўзбекистонда йўл-транспорт ҳодисаларида 500 дан ортиқ бола жабрланган. Enter Engineering компанияси ҳамда Ўзбекистон Республикаси ИИВ Йўл ҳаракати хавфсизлиги Бош бошқармаси ўртасида имзоланган Меморандум доирасида 28 октябрь куни Тошкент шаҳрининг 273- ва 288-мактабларида ўқувчиларни ёруғлик қайтарувчи нимчалар билан таъминлаш бўйича махсус акция ўтказилди. Ушбу нимчалар ҳайдовчиларга болаларни қоронғи пайтда ҳам пайқаш имконини беради.

Акция доирасида Enter Engineering компаниясининг PR-департаменти ходимлари иккинчи сменада ўқийдиган 3-7 синф ўқувчиларига ёруғлик акс эттирувчи элементлари бўлган 400 дан ортиқ нимачалар тарқатишди. Тадбирда иштирок этган ЙҲХБ вакиллари болакайларга нимчалардан фойдаланиш қандай аҳамиятли эканини тушунтириб беришди.

Фото: Enter Engineering
Фото: Enter Engineering

Акция доирасида Enter Engineering компаниясининг PR-департаменти ходимлари иккинчи сменада ўқийдиган 3-7 синф ўқувчиларига ёруғлик акс эттирувчи элементлари бўлган 400 дан ортиқ нимачалар тарқатишди. Тадбирда иштирок этган ЙҲХБ вакиллари болакайларга нимчалардан фойдаланиш қандай аҳамиятли эканини тушунтириб беришди.

Фото: Enter Engineering
Фото: Enter Engineering

Ёруғлик қайтарувчи нимчалар нурнинг энг кам тарқалувчи нуқтасида шуълаларни акс эттирувчи кулранг тасма билан жиҳозланган бўлиб, йўлларда болаларнинг хавфсизлигини таъминлашда энг самарали восита ҳисобланади.

Фото: Enter Engineering

Нимчалар ҳайдовчиларга мактаб ўқувчиларини қоронғида пайқаш ва бахтсиз ҳодисаларнинг олдини олишга ёрдам беради. Статистик маълумотларга кўра, ушбу махсус нимчалардан фойдаланиш пиёдалар иштирокида бахтсиз ҳодисалар келиб чиқиши хавфини 3-4 баробар камайтиради.

Фото: Enter Engineering

Enter Engineering компанияси PR-департаментиⓉ

Мавзуга оид