Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Индонезия дунёда биринчи бўлиб Novavax вакцинасидан фойдаланишга рухсат берди
Индонезия учун вакцина Serum Institute томонидан ишлаб чиқарилади ва Covovax компанияси савдо ёрлиғи остида сотилади.
Фото: Reuters
Индонезия дунёда биринчи бўлиб Novavax компанияси ва унинг ҳамкори Serum Institute of India компанияси ишлаб чиққан коронавирусга қарши вакцинадан фойдаланишга рухсат берди. Бу ҳақда Reuters хабар бермоқда.
Компания шунингдек, Канада ва Европа дори воситалари агентлигига вакцинани рўйхатдан ўтказиш учун ариза берганини маълум қилди.
Индонезия учун вакцина Serum Institute томонидан ишлаб чиқарилади ва Covovax компанияси савдо ёрлиғи остида сотилади.
Мамлакат йил охиригача 20 млн доза вакцина олиши режалаштирилган.
Novavax шунингдек, вакцинанинг Буюк Британия, Австралия, Ҳиндистон ва Филиппинда ҳам маъқулланишини кутмоқда.
Novavax ва Serum Institute COVAX дастури доирасида 1,1 млрд дозадан ортиқ вакцина етказиб бериш мажбуриятини олган.
Мавзуга оид
11:17 / 10.02.2026
ЕИ илк бор учинчи давлатлар портларига санкция қўллашни кўриб чиқмоқда
19:34 / 11.01.2026
Туроператорларга Малайзия ва Индонезиядан жалб қилинган ҳар бир сайёҳ учун субсидия берилади
21:27 / 01.12.2025
Жануби-Шарқий Осиёда ҳалокатли тошқинлар бўлмоқда – фотосуратлар
19:20 / 30.11.2025