Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Самарқандда пахтанинг намлик ва ифлослик даражасини қўшиб ёзган кластер лаборатория мудирига чора кўрилди
Самарқанд вилояти Пайариқ туманида пахтанинг намлик ва ифлослик даражасини қўшиб ёзган кластер лаборатория мудирига чора кўрилган. Бу ҳақда «Ўзагроинспексия»нинг вилоят бошқармаси хабар бермоқда.
Фото: KUN.UZ
Маълум қилинишича, «Ўзагроинспексия»нинг Пайариқ туман бўлими томонидан «Самарқанд коттон кластер» МЧЖда мониторинг тадбири ўтказилган. Тадбир давомида корхонанинг лаборатория таҳлилхонаси томонидан ижро ҳужжатлари тўғри юритилмагани аниқланган.
МЧЖ лаборатория мудири Ф.Ю. томонидан 2021 йил 29 октябрдаги кунлик таҳлил натижалари соҳа мутахассислари иштирокида қайта таҳлил қилинганда дастлаб кўрсатилган кўрсаткичлардан фарқ қилган.
Жумладан, ифлослик 13,2, намлик 14,7 чиққан бўлса, қайта таҳлил натижасида эса ифлослик 11,6, намлик 10,7 экани маълум бўлган.
Қайта таҳлил натижаларига кўра лаборатория мудири белгиланган талабларни бузгани учун, унга нисбатан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 212-моддаси 1-қисми билан маъмурий баённома расмийлаштирилган. Тўпланган ҳужжатлар қонуний чора кўриш учун ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга юборилган.
Мавзуга оид
10:21 / 09.04.2026
Самарқанддаги қурилишда ишчини тупроқ босиб қолди
14:02 / 08.04.2026
“Қўлингни синдираман”: Самарқандда ўқувчиларга таҳдид қилган она устидан текширув бошланди
13:39 / 07.04.2026
Самарқандда «кар ҳайдовчи таҳқирлангани» ҳақидаги видео саҳналаштирилгани маълум бўлди
11:30 / 05.04.2026