Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Суд қарорида Қарши шаҳар ҳокимлиги тадбиркорнинг мулкини ноқонуний бузгани учун 1,2 миллиард сўм тўлаб бериши белгиланди
Суд қарори билан Қарши шаҳар ҳокимлигига 2018 йилда тадбиркорнинг мулкини ноқонуний бузгани учун 1,2 миллиард сўм тўлаб бериши белгиланган. Бу ҳақда Kun.uz’га Омбудсманнинг Қашқадарёдаги вакили хабар берди.
Қарши шаҳрида фаолият юритувчи хусусий корхоналардан бири Бизнес-омбудсман девонига мурожаат қилиб, хусусий мулкнинг бузилиши натижасида етказилган зарарни ундиришда амалий ёрдам сўраган.
Маълум бўлишича, 2018 йилда Қарши шаҳрининг собиқ ҳокими Ж. Ф. ва унинг ўринбосари У.А.нинг бевосита кўрсатмаси асосида тегишли огоҳлантиришларсиз ва зарар ўрни қопланмаган ҳолда хусусий корхонага тегишли кўчмас мулк бузилган.
Х.Сулаймонова номидаги Республика Суд экспертиза маркази Қашқадарё вилоят бўлими томонидан кўчмас мулкка етказилган зарар миқдори 1 миллиард 221 миллион 967 минг сўмни ташкил қилиши тўғрисида хулоса берилган.
Омбудсман томонидан ҳолат юзасидан хусусий корхона манфаатида Қарши шаҳар ҳокимлигидан 1 миллиард 221 миллион 967 минг сўм компенсация тўловини ундириш бўйича судга даъво ариза киритилган.
Қарши туманлараро иқтисодий судининг ҳал қилув қарори билан Қарши шаҳар ҳокимлигидан хусусий корхона фойдасига 1 миллиард 221 миллион 967 минг сўм компенсация тўловини ундириш белгиланган. Бундан ташқари, Қарши шаҳар ҳокимлиги республика бюджетига ҳам 24 миллион 439 минг сўм давлат божи тўлайди.
Маълумот учун, Фуқаролик кодексининг 206-моддаси талабига кўра олиб қўйилаётган ер участкасидаги уйни, бошқа иморатларни, иншоотларни ёки экинларни бузиб ташлашга зарарларнинг ўрни бозор қиймати бўйича олдиндан ва тўлиқ қоплангунига қадар йўл қўйилмайди.
Мавзуга оид
09:31 / 13.06.2026
Ишга киритиб қўйишни ваъда қилган “сохта прокурор“ ушланди
20:43 / 08.06.2026
Судьялар учун даромад ва мол-мулк декларациясини тақдим этиш тизими ишга туширилади
17:18 / 08.06.2026
Қашқадарёдаги портлашда 6 киши ҳалок бўлган
15:27 / 08.06.2026