Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Facebook ижтимоий тармоқдаги «зарарли контент»ни ўзлари белгилаши учун Қозоғистон ҳукуматига рухсат берди
Facebook ижтимоий тармоғи Қозоғистон ҳукуматига контент ҳақида ички билдирув тизими (CRS)га тўғридан тўғри эксклюзив рухсат бермоқда. Бунга сабаб қилиб «Интернетда болалар ҳуқуқини ҳимоя қилишга йўналтирилган, зарарли контентларга қарши курашиш» кўрсатилмоқда.
Фото: stock.adobe.com
Бу ҳақда Қозоғистон Республикаси Ахборот ва жамоатчилик тараққиёти вазирлиги хабар қилмоқда.
Қозоғистон Facebook’нинг CRS тизимига уланган Марказий Осиёдаги илк давлат бўлди. Вазирликнинг қайд этишича, улар аллақачон контент сиёсатига жавоб берувчи тўғридан тўғри каналга уланишган.
28 октябр куни Facebook вакиллари CRS билан ишлаш бўйича Қозоғистон ахборот вазирлиги мутахассисларига тренинг ўтишган. Вазирлик тизим билан ишлашга ноябр ойининг бошидан киришишни режалаштираётган эди.
Қозоғистон парламенти сентябр ойида ижтимоий тармоқлар ва мессенжерларни мамлакат ҳудудида ваколатхона очишга мажбурловчи қонун лойиҳасини биринчи ўқишдаёқ қабул қилган эди. Муаллифлар қонунчиликка ўзгартиришлар киритиш заруриятини кибербуллингга қарши кураш билан асослашган эди.
Мавзуга оид
17:07
Қозоғистонда Конституцияни янгилашмоқчи. Бу Тўқаевнинг ҳокимиятини мустаҳкамлаши мумкин
18:44 / 11.02.2026
Қозоғистонда янги Конституция бўйича референдум санаси белгиланди
10:44 / 11.02.2026
Қозоғистон РФнинг Навалний штабида ишлаган аёл экстрадицияси ҳақидаги сўровини қаноатлантирди
18:01 / 10.02.2026