Ўзбекистон | 13:50 / 02.11.2021
2718
1 дақиқада ўқилади

Фуқаролар йиғини маҳалла ҳудудида зўравонликка мойиллиги бўлган шахсларни аниқлаш ишларида иштирок этади

Қонунчилик палатаси ялпи мажлисида оғир ижтимоий аҳволга тушиб қолган хотин-қизларга ёрдам кўрсатишга қаратилган “Айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги қонун лойиҳаси биринчи ўқишда кўриб чиқилди.

Қонун лойиҳаси билан “Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари тўғрисида”ги, “Хотин-қизларни тазйиқ ва зўравонликдан ҳимоя қилиш тўғрисида”ги, “Аҳолини рўйхатга олиш тўғрисида”ги қонунларга ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш таклиф этилмоқда.

Фуқаролар йиғини маҳалла ҳудудида тазйиқ ва зўравонлик қилган ёки қилишга мойиллиги бўлган шахсларни аниқлаш ва улар билан олиб бориладиган профилактика ишларида иштирок этиши белгиланмоқда.

Меҳнат органлари томонидан оғир ижтимоий аҳволда қолган, иш қидираётган хотин-қизлар бандлигини таъминлаш, уларни тадбиркорликка жалб қилиш, касбга йўналтириш чораларини кўриши лойиҳада ўз аксини топяпти.

Мажлисда қонун лойиҳаси депутатлар томонидан учинчи ўқишда қабул қилинди.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид