Ўзбекистон | 07:46 / 02.11.2021
2085
3 дақиқада ўқилади

Мис саноати учун кадрлар тайёрлашнинг янги тизими жорий этилади

Фото: Kun.uz

Вазирлар Маҳкамасининг “Мис саноати кластери учун кадрларни тайёрлаш ва қайта тайёрлаш, уларнинг малакасини ошириш ҳамда соҳада тажриба-конструкторлик ва илмий изланишлар кўламини кенгайтириш дастурини тасдиқлаш тўғрисида”ги қарори лойиҳаси эълон қилинди.

Президентнинг “Кон-металлургия саноати ва унга боғлиқ соҳаларни ривожлантириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарорига мувофиқ кон-металлургия саноати ва унга боғлиқ соҳаларни ривожлантиришда мис маҳсулоти ва у билан боғлиқ соҳаларда юқори қўшилган қийматли тайёр маҳсулотлар ишлаб чиқариш бўйича илмий-технологик кластерни (мис саноати кластери) ташкил этиш белгиланган.

Билдирилишича, мис саноати кластери учун ўрта бўғин кадрлар ҳамда олий маълумотли муҳандис-технологларни тайёрлаш, уларга бўлган эҳтиёжларни ўрганиш ва мақсадли мутахассислар тайёрлаш тўғрисида буюртмаларни шакллантириш, таълим дастурларини такомиллаштириш, ўқувчи ва талабаларнинг тоғ-кон саноати соҳаси корхоналарида амалиёт ўташини ташкил этиш зарурияти вужудга келмоқда.

Тақдим этилган қарор лойиҳаси 3 банддан иборат бўлиб, мис саноати кластери учун кадрлар тайёрлаш ва қайта тайёрлаш, уларнинг малакасини ошириш ҳамда соҳада тажриба-конструкторлик ва илмий изланишлар кўламини кенгайтириш дастурини тасдиқлаш белгиланган.

Қарор лойиҳаси билан тасдиқланган дастурда мис саноати кластери учун кадрлар тайёрлашнинг қуйидаги босқичларда:

  • мис саноати кластери учун олий маълумотли муҳандис-технологларни тайёрлаш;
  • мис саноати кластери учун ўрта бўғин мутахассис кадрларни тайёрлаш;
  • мис саноати кластери учун тайёрланадиган мутахассисларнинг соҳага оид корхоналарда амалиёт ўташини ташкил этиш;
  • мис саноати кластери мутахассисларини қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш;
  • мис саноати соҳасига тажриба-конструкторлик ва илмий изланишлар кўламини кенгайтириш тизими жорий этилади.

Қайд этилишича, қарор лойиҳаси қабул қилиниши натижасида мамлакатда мис саноати кластери учун кадрлар тайёрлаш ва қайта тайёрлаш, улар малакасини ошириш ҳамда соҳада тажриба-конструкторлик ва илмий изланишлар кўламини кенгайтириш тизимининг ҳуқуқий асослари яратилади ҳамда мазкур соҳада меҳнат бозори эҳтиёжлари асосида кадрлар тайёрлашнинг янги тизими жорий этилади.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид