Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
«Свет» ва газга алоқадор маъмурий ҳуқуқбузарликлар бўйича баённома ички ишлар органлари томонидан расмийлаштирилади
Қонунчилик палатасининг навбатдаги мажлисида “Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш тизими янада такомиллаштирилиши муносабати билан айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги қонун лойиҳаси муҳокама қилинди.
Ҳужжат билан 7та тоифадаги суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатлари бўйича ижро ҳужжатларининг ихтиёрий ижросини таъминлаш чораларини кўриш, ушбу чоралар натижасиз бўлган тақдирда охирги чора сифатида мажбурий ижро органларига мурожаат қилиш тартибини жорий этиш таклиф этилмоқда.
Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 248-моддасига ўзгартириш киритилиб, электр, иссиқлик энергияси, газдан фойдаланиш қоидаларини бузиш билан боғлиқ маъмурий ҳуқуқбузарликлар тўғрисидаги ишлар юзасидан баённома расмийлаштириш ички ишлар органлари томонидан амалга оширилиши белгиланмоқда.
Қайд этилганидек, қонун лойиҳаси қабул қилиниши билан ижро тартиб-таомиллари янада соддалаштирилиб, суд ва бошқа органлар ҳужжатларининг сўзсиз ва ўз вақтида ижро этилиши таъминланади.
Мажлисда ушбу ҳужжат депутатлар томонидан биринчи ўқишда қабул қилинди.
Мавзуга оид
08:26 / 09.07.2026
Жаҳон газ бозорида қайси давлатлар етакчилик қилмоқда?
19:41 / 04.07.2026
Коммунал соҳа билан боғлиқ мурожаатлар сони кескин ортган – Рақобат қўмитаси
18:41 / 23.06.2026
Ўзбекистонда 464 та ёнилғи қуйиш шохобчаси фаолияти вақтинча тўхтатилди
14:20 / 11.06.2026