Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Зеленский Қрим ва Донбассни «Европа марказидаги экологик бомбалар» деб атади
Украина президенти Россияни иқлим бўйича Париж келишувини бажармасликда айблади.
Украина президенти Владимир Зеленский Глазгодаги экология бўйича саммитда қилган чиқишида Қрим ва Донбассни «Европа марказидаги экологик бомбалар» деб атади. «Ўзига хос ҳайвонот ва ўсимлик дунёсига эга Қрим Россиянинг ҳарбий-денгиз базасига айланди, Донбасснинг бир қисмида эса - шахталар сув остида, тупроқ эрозияси ва ичимлик суви етишмовчилиги», — деди Зеленский.Унинг сўзларига кўра, ҳар икки ҳудуд дунё учун таҳдид уйғотади.
Зеленский шунингдек, Россияни иқлим бўйича Париж келишувини бажармасликда айблади.
Эслатиб ўтамиз, Шотландия пойтахти Глазгода 31 октябр куни иқлим ўзгаришларига бағишланган саммит ўз ишини бошлади.
Мавзуга оид
20:14 / 16.07.2026
Зеленский яна мудофаа вазирини алмаштирмоқда. Бу намойишларга сабаб бўлди
08:56 / 11.07.2026
Украина Россиядаги стратегик объектларга зарбаларни кенгайтирмоқчи
12:28 / 10.07.2026
Трамп Украинага Patriot учун ракеталар лицензиясини ваъда қилди
21:27 / 08.07.2026