Жамият | 15:23 / 03.11.2021
4336
2 дақиқада ўқилади

AhadMix бренди Red Jolbors Марказий Осиё реклама фестивалида совриндор бўлди

Ўзбекистон кетма-кет учинчи марта Red Jolbors Марказий Осиё реклама фестивалида йил мамлакати бўлди. 2019 йилгача шоҳсупани Қозоғистон эгаллаб келар эди.

29 октябрь куни Red Jolbors Марказий Осиё реклама фестивалининг мукофотларини топшириш маросими бўлиб ўтди. Фестивал ўзининг 10 йиллик юбилейини нишонлади, Ўзбекистон агентликлари эса уч йилдан бери энг кўп соврин эгаси бўлмоқда.

AhadMix Group брендининг Тошкент шаҳрида LED-экранлардан ностандарт фойдаланишга бағишланган «Включи водопад» иши Red Jolbors фестивалида Print & Outdoor категориясида Use of Media номинациясида тақдим этилди.

Экспертларнинг баҳоларига кўра AhadMix Group брендининг «Включи водопад» кейси ушбу номинация бўйича ягона совриндор бўлди ҳамда бронзани қўлга киритди.

Бу йил фестивал ҳакамлари орасида маҳаллий бозор мутахассислари бўлмади. Бу мусобақани янада мураккаброқ ва ҳаяжонлироқ қилди. Ҳакамлар ҳайъати раиси вазифасини Эдуардо Маркес бажарди. Эдуардо — CCO Publicis Groupe Benelux вакили, 48 Канн шери соҳиби.

Фестивал бош соврини — гран прини Lokals Central Asia агентлиги Made in Sergeli номли иши учун олди.

Lokals Сергели тумани учун фойдали брендинг қилишни таклиф қилди, бу ғоя туман ҳокимлиги ёрдами билан амалга оширилди. Бу иш фестивалда ҳақиқий фойда келтира оладиган кейс сифатида тан олинди ва айнан шу хусусияти учун энг олий мукофотга ҳакамлар томонидан лойиқ деб топилди.

Фото: Red Jolbors

Coca Cola Uzbekistan йил мижози бўлди.

Шу билан бирга, бир қатор ўзбек агентликлари ҳам совринларни қўлга киритишди, жумладан: Ma’no Branding, FCB Artgroup Tashkent, Synthesis Agency, Abstract Visuals, Division Marketing Agency, 360 Creative Agency.

Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид