Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
AhadMix Group Тошкент ёшлар форумининг техник кўмак бўйича ҳамкорига айланди
20 ва 21 декабрь кунлари пойтахтда Тошкент шаҳар ҳокимлиги томонидан ташкил этилган «Тошкент ёшлар форуми» бўлиб ўтди. AhadMix Group ушбу йирик тадбир учун техник кўмак бўйича ҳамкорга айланди.
11 йилдан ортиқ вақт давомида AhadMix Group турли даражадаги тадбирларни техник жиҳатдан қўллаб-қувватлаш билан шуғулланади ва ишончли ишлаб чиқарувчиларнинг жиҳозларига эга.
Форумга техник тайёргарлик икки ҳафта давом этди. Аввало, форум очилиш маросимининг ёруғлик шоуси концепцияси 3D визуализация ёрдамида ишлаб чиқилди. Тадбирни 3D кўринишида ишлаб чиқиш саҳнанинг тўғри жойлашиши, ёритиш мосламалари, LED экранлар, махсус эффектлар ва шоунинг бошқа атрибутларини тўғри ҳисобга олиш имконини берди.
Ускуналарни ўрнатиш 7 кундан ортиқ давом этди, бу вақт ичида AhadMix Group жамоаси 550 дан ортиқ ёритиш мосламаларини жойлаштириб чиқди. Таъкидлаш жоизки, компания ёруғлик шоулари бўйича жаҳон ташкилотчилари орасида катта талабга эга бўлган етакчи ишлаб чиқарувчи Light Sky ёритиш мосламаларидан фойдаланади.
Форум давомида компания ходимлари Конгресс-ҳоллда бўлиб ўтган энг муҳим воқеалар: очилиш маросими, маърузачилар билан учрашувлар, маҳорат сабоқлари, мода намойишлари, Ўзбекистон Миллий симфоник оркестри концертининг техник таъминоти ва бошқалар учун тўлиқ жавобгар бўлди.
AhadMix Group учун Тошкент ёшлар форуми каби кенг кўламли лойиҳада иштирок этиш ностандарт техник ечимларни излаш имконияти ва форум ташкилотчилари – Тошкент шаҳар ҳокимлиги ҳамда Ўзбекистон миллий кинокомиссияси томонидан билдирилган ишонч кўрсаткичига айланди.
AhadMix Group компанияси ҳамкорлик ва янги лойиҳалар учун доимо очиқ, компания мутахассислари эса барча техник кўмак масалалари бўйича маслаҳат бериши мумкин. Ёрқин ва эсда қоларли тадбир учун қуйидаги жиҳозлар ижарага берилади:
- ҳар хил турдаги LED экранлар;
- ёритиш ускуналари;
- махсус эффектлар учун ускуналар: тутун, олов, туман, қор генераторлари;
- саҳна учун конструкциялар;
- конференц-тизимлар;
- товуш ускуналари;
- видеоконференция учун ускуналар ва бошқа техникаларнинг катта рўйхати.
Мулоқот учун алоқа рақами: (+998) 94−657−33−33
Расмий веб-сайт: ahadmix.uz
Facebook’даги расмий саҳифа: fb.com/ahadmixgroup
Instagram’даги расмий саҳифа: instagram.com/ahadmix_group
Реклама ҳуқуқи асосида
Мавзуга оид
09:40 / 15.10.2022
AhadMix Group 2022 йилги дзюдо бўйича жаҳон чемпионати учун ёритиш ускуналарини тақдим этди
16:00 / 26.05.2022
AhadMix Group “2021 йил бренди” совринини қўлга киритди
09:00 / 30.04.2022
AhadMix Group ҳашар доирасида пойтахтдаги LED-мониторларни тозалади
15:23 / 03.11.2021