Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
AhadMix Group ҳашар доирасида пойтахтдаги LED-мониторларни тозалади
Ўзбекистон ҳукуматининг фармойиши билан 30 апрел умумхалқ хайрия ҳашари деб эълон қилинди. AhadMix Group компанияси ҳам ушбу муҳим ташаббусга қўшилди ва шаҳардаги ўз конструкцияларини тозалаш ишларини амалга оширди.
AhadMix Group компанияси – Тошкент шаҳридаги гавжум жойларда 40дан ортиқ ёруғлик диодли экранларга эга ташқи реклама соҳасидаги етакчи операторлардан бири.
AhadMix Group жамоаси реклама трансляция қилинувчи LED-мониторлар ўрнатиш учун шаҳарнинг энг аҳоли гавжум ҳудудларини танлайди. Энг муҳими, компания доимо ҳар бир конструкциянинг озодалигини таъминлашни ўз бурчи деб ҳисоблайди, чунки бу пойтахтимизнинг гўзал қиёфаси билан бевосита боғлиқ.
30 апрел куни бутун AhadMix Group жамоаси умумхалқ ҳашари доирасида экранларни чанг ва кирдан тозалаб, шаҳар тозалигига ўз ҳиссасини қўшди. Бу шунингдек, тасвир сифати аниқ бўлиши, экранлар эса узоқ вақт хизмат қилиши учун ҳам муҳим ҳисобланади.
AhadMix Group компанияси ҳамкорликка ва янги лойиҳаларга ҳамиша тайёр. Агарда шаҳардаги LED-мониторларда реклама жойлаштиришни режалаштираётган бўлсангиз, мутахассисларимизга мурожаат қилишингиз ва мавжуд жойлар ҳамда нархлар бўйича маълумот олишингиз мумкин.
Телефон: (+998) 94−657−33−33
Сайт: ahadmix.uz
Facebook: facebook.com/ahadmixgroup
Instagram: instagram.com/ahadmix_group
Реклама ҳуқуқи асосида
Мавзуга оид
09:40 / 15.10.2022
AhadMix Group 2022 йилги дзюдо бўйича жаҳон чемпионати учун ёритиш ускуналарини тақдим этди
16:00 / 26.05.2022
AhadMix Group “2021 йил бренди” совринини қўлга киритди
15:00 / 28.12.2021
AhadMix Group Тошкент ёшлар форумининг техник кўмак бўйича ҳамкорига айланди
15:23 / 03.11.2021