Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
АҚШ Ўзбекистонни коронавирус билан касалланиш хавфи даражаси номаълум бўлган давлатлар рўйхатига киритди
АҚШнинг Касалликларни назорат қилиш ва олдини олиш маркази (CDC) Ўзбекистонни коронавирус инфекцияси билан касалланиш хавфи даражаси номаълум бўлган давлатлар рўйхатига киритди. Бу ҳақда ташкилот сайтида хабар берилган.
Ўзбекистоннинг ушбу рўйхатга киритилиши Қўшма Штатлар ўз фуқароларига ушбу йўналиш бўйлаб саёҳат қилмасликни тавсия этишидан далолат беради.
«Бу мамлакатга саёҳат қилишдан сақланинг. Агар у ерга боришингиз керак бўлса, сиз тўлиқ эмланган бўлишингиз керак», дейилади хабарда.
Касалланиш хавфи даражаси номаълум бўлган мамлакатлар рўйхатига Қозоғистон, Туркманистон ва Тожикистон ҳам киритилди.
Бироқ, Қирғизистон COVID-19 билан касалланиш хавфи паст даражада бўлган давлатлар рўйхатидан жой олган.
Аввалроқ, дунё бўйича коронавирус оқибатида вафот этганлар сони 5 млн нафардан ошгани хабар берилганди.
Ўлимларнинг қарийб ярми сайёра аҳолисининг саккиздан бир қисми яшайдиган АҚШ, ЕИ, Буюк Британия ва Бразилияга тўғри келади. Энг кўп қурбонлар АҚШда – 740 мингдан ортиқ киши вафот этган.
Ҳозирда COVID-19 юрак касалликлари ва инсультдан сўнг ўлимнинг асосий сабаби бўлиб турибди.
Мавзуга оид
10:56 / 11.07.2026
Ўзбекистонлик ҳайдовчи Америкада оқибати ўлим билан тугаган ЙТҲ содир этди
08:50 / 11.07.2026
Жанубий Корея ва АҚШга ноқонуний миграция ташкил этмоқчи бўлганлар ушланди
22:16 / 10.07.2026
Трамп ўзи ўлдирилган тақдирда Эронни «бомбалаб ташлашни» буюрди
11:07 / 10.07.2026