Effect.uz сайтининг собиқ мухбири 3 йилга қамалди, амалдаги мухбирларидан икки нафарининг озодлиги чекланди
Суд ҳукми билан сайтнинг бир нафар собиқ ходими уч йилга озодликдан маҳрум этилди, яна 2 нафар амалдаги мухбирлари жиноий жавобгарликка тортилди.
3 ноябрь куни Қашқадарё вилоят судида судланувчилар Э.Таджибаев (1990 йилда Фарғона вилоятида туғилган, Effect.uz сайтининг собиқ мухбири, ҳозирда Taftish.uz сайти мухбири), А. Нуримбетов (1982 йилда Навоий вилоятида туғилган, Effect.uz сайти мухбири), Х. Ахмедов (1987 йилда Фарғона вилоятида туғилган, Effect.uz сайти мухбири) ва Г. Худоярова (1977 йилда Сурхондарё вилоятида туғилган, якка тартибдаги тадбиркор)га нисбатан жиноят ишини кўриб чиқиш бўйича очиқ суд жараёни ниҳоясига етди ва суд ҳукми эълон қилинди.
Олий суд матбуот хизмати хабар қилишича, суд ҳукми билан:
Э.Таджибаев Жиноят кодексининг 139-моддаси (туҳмат) 3-қисми “а”, “г” бандлари, 140-моддаси (ҳақорат қилиш) 3-қисми “а” банди ва 219-моддаси (ҳокимият вакилига ёки фуқаровий бурчини бажараётган шахсга қаршилик кўрсатиш) 1-қисмида назарда тутилган жиноятларни содир этганликда айбсиз деб эътироф этилиб, Жиноят-процессуал кодексининг 83-моддаси (реабилитация учун асослар) 2-бандига асосан оқланди. У Жиноят кодексининг 219-моддаси 2-қисми ва 236-моддаси (тергов қилишга ёки суд ишларини ҳал этишга аралашиш) 1-қисмида назарда тутилган жиноятларни содир этганликда айбли деб топилиб, унга ЖКнинг 59-моддаси (бир неча жиноят содир этганлик учун жазо тайинлаш)га асосан 3 йил озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланди. Тайинланган жазони манзил-колонияларда ўташ белгиланди.
А.Нуримбетов ЖКнинг 139-моддаси 3-қисми “а”, “г” бандлари, 140-моддаси 3-қисми “а” банди ва 219-моддаси 1-қисмида назарда тутилган жиноятларни содир этганликда айбсиз деб эътироф этилиб, Жиноят-процессуал кодексининг 83-моддаси 2-бандига асосан оқланди. Нуримбетов ЖКнинг 219-моддаси 2-қисми ва 236-моддаси 1-қисмида назарда тутилган жиноятларни содир этганликда айбли деб топилиб, унга ЖКнинг 59-моддасига асосан, 3 йил озодликни чеклаш жазоси тайинланди.
Х.Ахмедов ЖКнинг 219-моддаси 1-қисмида назарда тутилган жиноятни содир этганликда айбсиз деб эътироф этилиб, Жиноят-процессуал кодексининг 83-моддаси 2-бандига асосан оқланди. Х. Ахмедов ЖКнинг 219-моддаси 2-қисми ва 236-моддаси 1-қисмида назарда тутилган жиноятларни содир этганликда айбли деб топилиб, унга ЖКнинг 59-моддасига асосан 2 йил 6 ой озодликни чеклаш жазоси тайинланди.
Г.Худоярова ЖКнинг 140-моддаси 3-қисми “а” бандида назарда тутилган жиноятни содир этганликда айбсиз деб эътироф этилиб, Жиноят-процессуал кодексининг 83-моддаси 2-бандига асосан оқланди. Г. Худоярова ЖКнинг 139-моддаси 3-қисми “а”, “г” бандларида назарда тутилган жиноятни содир этганликда айбли деб топилиб, унга 2 йил озодликни чеклаш жазоси тайинланди.
Маълумот учун, ҳукмдан норози тарафлар, ҳукм эълон қилинган кундан, маҳкумлар ва жабрланувчи ҳукм нусхаси топширилган кундан эътиборан 20 сутка ичида апелляция тартибида шикоят беришга, прокурор протест билдиришга ҳақли ҳисобланади.
Эслатиб ўтамиз, 2021 йил январида Effect.uz сайти ходимлари Термиз туман суди биносида суд раиси Одил Бегимқуловни пора олганликда ва ишни нохолис кўраётганликда айблаган лавҳаси ижтимоий тармоқларда тарқалганди. Орадан бир неча ой ўтиб, ҳолат юзасидан келиб тушган шикоятга асосан Сурхондарё вилоят прокуратураси томонидан текширув олиб борилиб, натижасига кўра жиноят иши қўзғатилганди. Бош прокуратура ҳолатга аниқлик киритиб, сайт мухбирларига нисбатан жиноят иши ЖКнинг 236 ва 219-моддалари билан қўзғатилганини ва суд ажрими билан сиртдан «қамоққа олиш» эҳтиёт чораси қўлланганини маълум қилганди.
Шунингдек, Kun.uz мазкур ҳолат бўйича Термиз туман суди раиси билан суҳбат эълон қилганди.
Тавсия этамиз
Бойлар давраси: дунё миллиардерлари Трамп инаугурациясида йиғилди
Жаҳон | 22:19 / 21.01.2025
Қўли кесилган 2 ойлик чақалоқ: унинг яқинлари шифокорлардан норози
Жамият | 14:20 / 21.01.2025
100 долларлик банкнотанинг эскисидан воз кечиляптими?
Иқтисодиёт | 11:05 / 21.01.2025
АПЛдаги илк ўзбек. Ҳусановнинг трансфери ҳақида асосий гаплар
Спорт | 09:16 / 21.01.2025
Сўнгги янгиликлар
-
БМТ бош котиби 2025 йилдаги асосий таҳдидларни санади
Жаҳон | 21:11 / 22.01.2025
-
Чехияда россияликларга фуқаролик беришни тақиқловчи қонун маъқулланди
Жаҳон | 23:41 / 22.01.2025
-
АҚШ жанубида қор бўронлари сабаб биринчи марта фавқулодда ҳолат эълон қилинди
Жаҳон | 23:19 / 22.01.2025
-
"Ҳусанов тезроқ инглиз тилини ўрганишига умид қиламан. Унинг жисмоний кўрсаткичлари ажойиб" – Гвардиола Абдуқодир Ҳусанов ҳақида
Спорт | 23:12 / 22.01.2025
Мавзуга оид
15:31 / 18.01.2025
Теҳрондаги Олий суд биноси олдида отишма юз берди. Икки судя ўлдирилди
13:59 / 13.01.2025
«Босимлар остида ва ҳимоя ҳуқуқисиз» – Алламжоновнинг ишчилари нега 15 суткага қамалганди?
08:51 / 13.01.2025
Комил Алламжоновга яқин шахсларнинг шикояти Олий судда кўриб чиқилади
10:40 / 13.12.2024